Шавкат Мирзиёев айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қонун билан киритилган ўзгартиришларга асосан фоҳишалик билан шуғулланиш учун жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача оширилди. Бундан аввал, фоҳишалик билан шуғулланиш учун жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача бўлган.
Ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (илгари энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача жарима).
Изоҳ (0)