Эронда зилзиладан жабрланганлар сони ортмоқда, аллақачон 800 га яқин одам жароҳат олган. Табиий офат мамлакат ғарбидаги учта шаҳарга таъсир кўрсатган, деб ёзади «Вести».
6,3 магнитудали ер силкиниши 25 ноябрь, якшанба куни кузатилган. Афтершоклар 26 ноябрь, душанба куни ҳам давом этган.
Мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний ёрдам кўрсатиш бўйича шошилинч чоралар кўришни буюрди. Бошпанасини йўқотганлар учун вақтинчалик яшаш жойлари барпо этилади.
Ҳозирча аҳолининг аксарият қисми ҳавонинг совуқлигига қарамасдан, зилзила такрорланишидан қўрқиб, кўчада тунамоқда. Баъзи ҳудудларда зилзила кўчкиларни келтириб чиқарган.
Изоҳ (0)