Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов 19 октябрь куни тонгда АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказиш ҳақида хабар берилганди.
Элнурга проф боксдаги 2-жангида америкалик Хосе Салинас рақиблик қилиш керак эди. Аммо боксчининг Instagram’да расмий саҳифасида маълум қилинишича, номаълум сабабларга кўра, Хосе Салинас бу жангда иштирок этмайди. Абдураимовга эртанги жангда америкалик Жованни Гонсалес рақиблик қиладиган бўлди. Гонсалес проф рингда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. 2 та жангда эса мағлубиятга учраган.
Маълумот учун, Элнур бир неча кун олдин проф рингдаги дебютини нишонлаган ва жангда америкалик Арон Ҳоллинсни нокаутга учратганди.
Эслатиб ўтамиз, жангга АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳридаги Fantasy Springs Casino аренаси мезбонлик қилади.
Изоҳ (0)