26 март куни ITV телевизион корпорациясига тегишли Лондон марказидаги бино томонида 84 нафар эркакнинг ҳайкали пайдо бўлди. Улар кундалик уст-бошларга кийинган ва худди осмонўпар бинодан сакрашга тайёрдек ўрнатилган, деб хабар берди TJournal.
Ҳайкаллар 45 ёшдан кичик бўлган эркаклар томонидан ўзини-ўзи ўлдириш ҳолатларни олдини олишга бағишланган «Лойиҳа 84»нинг бир қисми ҳисобланади.
Мазкур акцияни америкалик рассом Марк Женкинс ва CALM хайрия жамғармаси ўйлаб топган. Уларнинг маълумотларига кўра, Буюк Британияда ҳар ҳафта 84 киши ўз жонига қасд қилади — уларнинг тўртдан уч қисми эркаклардир. Женкинснинг таъкидлашича, одамлар муаммодан қутилиш учун саросимани енгиб, эркакларнинг руҳий соғлиғи ҳақида очиқ гапира бошлаши керак.
ITV ўз биноси томини «Лойиҳа 84» яратувчиларига 1 апрелга қадар бериб туришга қарор қилди.
Изоҳ (0)