Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига биноан, 2017 йил 1 январидан транспорт воситалари учун бензин ва дизел ёқилғисидан фойдаланганлик солиғи 130 сўмга оширилиб, 1 литрга 465 сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.
Солиқ ставкаси ошганига қарамасдан, бензиннинг чакана нархи, йил аввалида автомобиль ҳайдовчилари гувоҳ бўлганидек, ўзгаришсиз қолди. «Ўзнефтмаҳсулот» компаниясидан «Газета.uz»га изоҳ берилишича, солиқ бензиннинг октябрда белгиланган ягона нархига киритилган.
Айни пайтда, бир литр дизел ёқилғиси нархи янгиланган солиқ ставкаси ҳисобга олинганида 130 сўмга ошиб, эндиликда аввалги 2245 сўм ўрнига 2375 сўмни ташкил этмоқда.
Транспорт воситалари учун суюлтирилган ва сиқилган газдан фойдаланганлик солиғи ўзгаришсиз қолиб, 230 ва 275 сўмни ташкил қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)