«Аш-Шабоб» жангарилари Сомали Қуролли кучларининг Кения билан чегарадаги ҳарбий базасига ҳужум қилиши оқибатида камида етти ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз етти нафар ҳарбий ва иккита транспорт воситасини йўқотдик», – дея маълум қилди Сомали ҚК вакили Reuters’га. Агентлик суҳбатдошининг айтишича, ҳужум 16 сентябрь, жума куни кечга яқин амалга оширилди. Ҳужум қилишдан аввал «Аш-Шабоб» жангарилари ҳарбий базанинг алоқа тизимини ишдан чиқарди.
Сомалида қуролли можаро 1990-йиллар бошидан буён давом этиб келмоқда. Сомалидаги Африка иттифоқи кучлари (22 минг аскар) ёрдамида ҳукумат ҳарбийлари «Аш-Шабоб» жангариларига қаршилик кўрсатади.
Изоҳ (0)