Кот-д’Ивуарнинг марказий қисмида жойлашган Буаке шаҳридаги намойишни тарқатиб юбориш давомида камида бир киши ҳалок бўлди, ўн киши яраланди. Бу ҳақда France-Presse агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентликнинг маълум қилишича, 29 ёшли эркак намойишчилар ва полициянинг тўқнашуви давомида қорнидан яраланиб ҳалок бўлган.
«Камида ўн киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Қорнидан яраланган бир киши тез ёрдам машинасида ҳалок бўлган. Бу ўқ узишдан ҳосил бўлган жароҳат эди», — дея тасдиқлади агентликка шифохона вакили.
Намойишчилар электр энергияси тарифларининг оширилиши ва нархларнинг ўсишига қарши чиқиш қилмоқда. Шу каби намойишлар 19 июль, сешанба куни Ямусукро шаҳрида, 20 июль, чоршанба куни эса Далоа шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Намойишчилар Кот-д’Ивуарнинг энергетика компанияси, банклар офислари, шунингдек, маъмурий биноларга ҳужум қилди.
Изоҳ (0)