2020 йилга келиб дунё бўйлаб интернет фойдаланувчилари сони 5 миллиард кишидан ошиб кетади. Бу ҳақда Google’нинг Россиядаги офиси маркетинг бўйича директори Дмитрий Кузнецов айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ўша даврларда (90 йиллар) биз интернет ўн ёки юз миллионлаб одамларга етиб борди, деб гапирган бўлсак, бугун интернет деярли ҳаммага етиб борганини айтмоқдамиз. 2020 йилга келиб, бизнинг прогнозимиз бўйича, дунёда 5 миллиарддан ортиқ интернет фойдаланувчиси бўлади, уларнинг кўпчилиги интернетга смартфон орқали чиқади», — деди у Google Think Performance конференциясидаги чиқишида.
Кузнецов дунёда ўртача ҳар 15 дақиқада 50 минг смартфон сотиб олинаётганини қўшимча тарзда айтиб ўтди.
Изоҳ (0)