«Ўзтрансгаз» АК ва Hyundai BS&C (Корея Республикаси) суюлтирилган газ учун мўлжалланган композит баллонларни биргаликда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси матбуот хизмати маълумотига кўра, «Ўзтрансгаз» АК ва Hyundai BS&C суюлтирилган газ учун мўлжалланган композит баллонларни биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳақидаги келишувни имзолаган.
«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси лойиҳа баҳоси ва ишлаб чиқариш қувватига аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)