«Электрон ҳукумат» маркази Telegram дастури орқали иккита канални ишга туширди: тадбиркорлар учун egov business ва аҳоли учун egov News. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази «Дарё»га маълум қилди.
Ушбу каналлар ёрдамида «электрон ҳукумат» тизимининг лойиҳалари ва дастурлари, бизнес субъектлари ва аҳоли учун ҳукумат томонидан тақдим этиладиган янги онлайн хизматлар ҳақида тезкор ва долзарб янгиликлардан хабардор бўлиш мумкин.
Бу орқали қандай қилиб осон ва тез тадбиркорлик субъекти бўлиш, давлат органига мурожаат юбориш, ҳамда очиқ маълумотларнинг фойдаси ва бошқалар ҳақида керакли маълумотларга эга бўлиш мумкин.
Изоҳ (0)