Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида «Ташаббус—2016» кўрик-танловини ўтказиш бўйича фармойиши 25 февраль куни тасдиқланди, дея хабар берди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.
Ҳужжатда белгиланишича, танлов уч босқичда — туман (шаҳар) босқичлари (29 февралдан 6 мартгача), вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар босқичлари (9–17 март кунлари) ва республика босқичи (24 март — 6 апрель)да бўлиб ўтади.
Республика босқичида 24—25 март кунлари танловнинг очилиш маросими ва кўргазмаси бўлиб ўтади, 6 апрель куни эса танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилади.
Изоҳ (0)