Ўзбекистон 2015 йилда мамлакат бозорларидаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш учун қиш мавсумига 70 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаб қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар берди UzDaily.
Жумладан, «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси корхоналари 17 минг тонна картошка, пиёз, қарийб 20 минг тонна мева ва сабзавотлар, шунингдек 500 тонна гўшт тайёрлашни режалаштирмоқда.
Бу маҳсулотлар мамлакат бозорларида декабрдан майгача сотилади. Бунинг учун жорий йил баҳорида деҳқон ва фермер хўжаликлари билан маҳсулотларни етказиб бериш бўйича 60 миллиард сўмдан кўпроқ қийматга эга шартномалар тузилган.