Шу кунларда ўзининг турли кинокартиналардаги маҳоратли яратилган образлари билан танилган актриса ва хонанда Зарина Низомиддинованинг турмуши бузилаётганлиги ҳақида шов-шувлар тарқалди, деб хабар беради «12news.uz».

Zarina Nizomiddinova. Foto: 12news.uz

Зарина Низомиддинова. Фото: 12news.uz

Манбада қайд этилишича, Заринага яқин бўлган, исм-шарифи сир тутилишини истаган актрисалардан бири бу хабарни тасдиқлаган. Шов-шувга ўч айрим интернет нашрларида фаолият юритаётганлар ҳам актрисанинг турмуши бузилаётганлигини, бунга хиёнат сабаб бўлганлигини элон қилган.

«Журналистлик касби ахлоқ-одоби ва принципларига кўра, биз бу хабар ҳали расман тасдиқланган факт эмас, шунчаки таажжубли савол эканлигини билдирамиз. Яқин кунларда бу саволга ойдинлик киритишга уриниб кўрамиз», дейилади манбада.