Самвел Бабаян бошчилигидаги «Пахтакор» 15 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлади, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Дастлаб футболчилар билан йиғилиш ўтказилди ва шундан кейин биринчи машғулот «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтди. Ўйинчилар енгил тикланиш машқларини бажаришга киришди.
Кахи Махарадзе эртага етиб келади ва жамоа сафига қўшилади. Терма жамоа йиғинига жалб этилган футболчилар эса йиғинда иштирок этмаяпти. 16 декабрь куни жамоа аъзолари «Футбол МЕД» тиббиёт марказида кўрикдан ўтади.
Биринчи йиғинда қатнашаётган футболчилар рўйхати:
Александр Лобанов, Никита Рибкин, Акмал Турсунбоев, Абдумавлон Абдужалилов, Асилбек Омонов, Ботир Эргашев, Аббос Отахонов, Муҳсин Убайдуллаев, Иброҳим Абдуллаев, Даврон Ҳошимов, Тоҳир Шамсиддинов, Жавоҳир Соҳибов, Акбар Исматуллаев, Жамшид Болтабоев, Станислав Андреев, Санъат Шихов, Жавоҳир Сидиқов, Владимир Козак, Сергей Рекун, Жамшид Юсупов, Суҳроб Нуруллаев, Шерзод Каримов, Аббос Махситалиев, Рамз Бегишев, Жалолиддин Машарипов, Ойбек Қиличев, Алибобо Раҳматуллаев, Анвар Солиев, Фарруҳ Шотурсунов, Игорь Рогованов, Баҳодир Пардаев, Жасур Ҳакимов, Темур Ҳакимов, Абдул Азиз Юсупов.
Изоҳ (0)