Осиё Чемпионлар лигасининг нимчорак финали доирасида «Бунёдкор» ва «Ал Ҳилол» клублари ўртасида кечган учрашувда тошкентликлар 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради, деб маълум қилди Uff.uz.
Ҳар икки жамоада ҳам гол киритиш учун кўплаб имкониятлар юзага келди. Мана шундай имкониятлардан бирини «Бунёдкор» эмас, «Ал Ҳилол» голга айлантира олди.
Шундан сўнг «Бунёдкор» ҳужумга зўр берган бўлса, «Ал Ҳилол» тартибли ҳимояланди ва асосан қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилди. Бироқ учрашувда бошқа гол киритилмади ва «Бунёдкор» энди сафар учрашувларида муваффақиятга эришишга уринади.