Суриянинг Алеппо шаҳридаги бомбардимонлар чоғида бошланғич мактаб биносига бир нечта бомба келиб тушди, натижада 25 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Отишма 29 апрель куни содир бўлган, қурбонлар сони эса бугун аниқ бўлди. Маълум бўлишича, авиаҳужумлар ҳукумат қўшинлари томонидан шаҳардаги бир нечта кварталларни исёнчилардан тозалаш мақсадида уюштирилган.
Яқинда эса Дамашқнинг шиалар ҳудудида жойлашган шариат ўқув мажмуаси мухолифат жангарилари томонидан ўққа тутилган, натижада 14 киши ҳалок бўлиб, 86 киши жароҳат олган эди.
Бундан ташқари, чоршанба куни Хомсада иккита автомобиль портлаши 37 кишининг умрига зомин бўлди. Шаҳар ҳукумати террорчилик ҳаракатлари уюштиришда қуролланган мухолифатни айбламоқда.
Изоҳ (0)