Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози қачонлардир мамлакатнинг амалдаги президенти Франсуа Олланднинг собиқ фуқаролик хотинини йўлдан урмоқчи бўлган, дея хабар бермоқда Англиянинг The Telegraph газетаси.
Хабар беришларича, Саркози 2007 йили Франция президенти этиб сайланганидан икки ой ўтиб, Елисей саройида ташкил этилган кечада сиёсий журналист Валери Триервейлерга мулозамат қилган. Газетанинг қайд этишича, ўша вақтда Триервейлернинг Олланд билан махфий алоқалари бўлган.
Қайд этишларича, Саркози журналист аёлга: «Сиз ажойибсиз. Биз бир-биримиз билан учрашиб туришимиз керак», – деган. Бироқ Триервейлер Франциянинг ўша вақтдаги президентининг мулозаматларини рад этган.
Патрис Машюрнинг «L’Enfant Terrible: Саркози даврида Елисейдаги ҳаёт» китобида қайд этилишича, айнан шундан сўнг Саркози ва Триервейлернинг муносабатлари душманона тус олган, деб маълум қилади «Кун».
2012 йили Триервейлер Франциянинг биринчи хонимига айланган эди, бироқ 2014 йил январида у Олланд билан шахсий муносабатларини тугатгани ва ажрашганини маълум қилди.
Изоҳ (0)