Ўзбекистон бокс терма жамоасининг ХХ Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди.
Тўлқин Қиличев бошчилигидаги терма жамоа 2–16 сентябрь кунлари Нисио шаҳридаги спорт базасида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинида қатнашади. Боксчилар ушбу йиғин давомида мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичини ўтказади.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади:
-55 кг: Самандар Олимов
-60 кг: Абдумалик Халоков
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-90 кг: Тўрабек Хабибуллаев
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров
Шу тариқа, Ўзбекистон боксчилари Осиё ўйинларида барча олти вазн тоифасида рингга кўтарилади.
Терма жамоада Тўлқин Қиличевга мураббийлар — Хуан Энрике Стейнерс, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Нодир Ғуломов, Алимардон Достонов, Шерзодбек Аҳмаджонов, Ботир Маҳмудов, Дмитрий Синицкий ва Жавлон Эшматов ёрдам беради.
Маълумот учун, 20-Осиё ўйинлари 19 сентябрдан 4 октябргача Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақада Осиё олимпия кенгашига аъзо 45 та Миллий олимпия қўмитасидан спортчилар ва расмий делегациялар иштирок этиши кутилмоқда. Турнида 43 та спорт турининг 70 та йўналишида ва 468 та медаллар жамланмаси ўйналади.








