Daryo

Украина Москва аэропортларига дронлар билан ҳужум қилишни режалаштирган — ОАВ

Манбаларга кўра, Зеленский аввалига бу режага қаршилик қилган, кейинроқ тайёргарликка рухсат берган. Операция ҳар куни камида 1000 та дрон учиришни ўз ичига олган. Президент офиси расмийси бу маълумотни “бутунлай сафсата” деб атади.

1 дақиқа ўқиш9 663 кўришлар0 изоҳ0

Украина президенти Владимир Зеленскийга йил бошида Москва аэропортларига минглаб дронлар билан зарба бериш таклиф этилган. Аммо режа тўхатиб қўйилган. Бу ҳақда манбаларга таяниб, The Атлантиc хабар берди.

Икки манбанинг сўзларига кўра, режа Москва ва унинг атрофидаги аэропортларга кунига 1000 тагача дрон учиришни назарда тутган. Дронлар сунъий интеллект тизими билан жиҳозланган. Улар оператор иштирокисиз нишонларни топиши ва уриши режалаштирилган.

Ғоя Москва ҳаво ҳудудини фуқаро рейслари учун узоқ муддатга ёпишдан иборат бўлган, деди режа билан таниш бўлган амалдорлардан бири.

Манбаларга кўра, қишда Зеленскийга бу режа тақдим этилганда, у жиддий хавотир билдирган. Президент дронлар Москвадаги фуқаро самолётига урилишидан қўрққан, айниқса, йўловчилар, аэропорт ходимлари ёки экипаж аъзолари ҳалок бўлиши ҳамда жароҳат олишидан хавотирланган.

Бироқ Зеленский баҳорда ва ёзнинг бошида бир неча ой давомида ушбу зарбаларга тайёргарлик кўришга рухсат берган. Бу орқали Россияга босим ўтказиб уни тинчлик музокараларига қайтариш кўзланган.

Баҳор ўрталарига келиб, махфий операция анча олдинга силжиган ва М&М’s номини олган. Бироқ июль ойида Зеленский “операциянинг бош ташкилотчиси” мудофаа вазири Михаил Федоровни ишдан бўшатганидан кейин операцияни режалаштириш тўхтатилган.

The Аtlantic манбаларга таяниб, Федоров 2026 йил давомида режа устида ишлаган ва сунъий интеллектга асосланган тизимларни ишлаб чиқиш учун украиналик дастурчилар жамоасини тўплаган. Бундан ташқари, у автоном дронларни оммавий ишлаб чиқариш учун Европадаги Украина ҳамкорларидан молиялаштиришни таъминлаган.

Манбалардан бири Украинанинг янги мудофаа вазири Евгений Хмара режани давом эттиришига умид билдирди.

Уриниб кўрамиз. Техник жиҳатдан буни амалга ошириш мумкин. Бу лойиҳани янги жамоа билан қайта бошлаш мумкин, тахминан уч ой вақт олади, деди манба.

Шу билан бирга, Украина президенти офиси расмийси ўз муносабатида бундай режа мавжудлигини рад этди.

Бу бутунлай сафсата, дея таъкидлади исми ошкор этилмаган расмий.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар