Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида ғалаба голига муаллифлик қилган Ферран Торрес трансферини расман э’лон қилди.
26 ёшли ҳужумчи Париж клуби билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. У янги жамоасида 9-рақам остида майдонга тушади.
Торрес учун “ПСЖ” бош мураббийи Луис Энрике алоҳида аҳамиятга эга. Айнан Энрике Испания терма жамоасини бошқарган даврда футболчи 2020 йилда миллий жамоадаги дебютини ўтказган.
Испаниялик ҳужумчи 2025/2026 йилги мавсумда “Барселона” сафида барча мусобақаларда 49 та учрашув ўтказиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Торрес 2022 йил январида “Манчестер Сити”дан “Барселона”га кўчиб ўтганди. У Каталония клубида тўрт ярим мавсум давомида 207 та учрашувда 65 та гол урган ва бир қатор совринларни қўлга киритган.








