АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер келаси ҳафта Исроилга ташриф буюради. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Кушнер ташриф давомида Ғазодаги вазият бўйича музокаралар олиб боради. Унинг сафари Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШнинг 15 банддан иборат тинчлик режасини рад этганидан кейин амалга оширилмоқда. Тинчлик режаси ҲАМАСни қуролсизлантириш, Ғазо секторини Фаластиннинг янги ҳукуматига топшириш ва Исроил ҳарбийларини ҳудуддан тўлиқ олиб чиқишни назарда тутади.
“Кушнер Ғазо режасини муҳокама қилиш учун Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатларига ҳам ташриф буюриши мумкин”, деди америкалик аноним расмий.
Яна бир манба Трампнинг куёви Миср, Қатар ва Туркиянинг Ғазо бўйича воситачилари билан ҳам учрашишини маълум қилди. Нетаньяху 9 август куни Вазирлар маҳкамасининг ҳафталик йиғилишида ҲАМАС қуролсизлантирилмагунча Исроил мудофаа кучлари Ғазони тарк этмаслигини айтди. ҲАМАС эса Исроил ўз қўшинларини олиб чиқса ва Фаластин давлати ташкил этилса, Ғазодаги янги маъмуриятга қуролларини топширишини билдирган.
Янги маъмурият айрим фаластинликларга ўқотар қуролларини сақлаб қолиш ҳуқуқини бериши кутилмоқда. Трампнинг тинчлик режасидаги дастлабки ўт очишни тўхтатиш босқичиига 2025 йил октябрь ойида эришилганди.








