Daryo

Тожикистон Афғонистонни ҳаво ҳудудини бузганликда айблаб, нота юборди

Афғонистондан отилган ўқ сабаб 20 ёшли тожикистонлик аёл ҳалок бўлди. Эмомали Раҳмон марҳуманинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

1 дақиқа ўқиш7 040 кўришлар0 изоҳ0

Тожикистон Афғонистондаги отишма оқибатида чегарадош ҳудуддаги фуқароси ҳалок бўлгани муносабати билан “Толибон”га норозилик нотаси юборди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб “ТАСС” хабар берди.

“Сўнгги кунларда Бадахшонда кузатилган қуролли тўқнашувлар Тожикистоннинг чегараолди ҳудудлари хавфсизлигига таҳдид солди ва халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди. Тожикистон ҳаво ҳудудининг бузилиши, аҳоли турар жойларига зарар етказилиши ва айниқса, Дарвоз туманида тинч аҳоли вакилининг ҳалок бўлиши муносабати билан афғон томонига норозилик нотаси юборди”, дейилади Тожикистон ТИВ хабарида.

Вазирлик Афғонистондан ушбу масалага жиддий ёндашишни, Тожикистон давлат чегараси дахлсизлигига риоя этишни талаб қилди. Шунингдек, бу каби ҳодисаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун самарали чоралар кўришни сўради.

Чегарадаги вазият. Эмомали Раҳмон фуқаросининг ўлимига ҳамдардлик билдирди

Тожикистоннинг Дарвоз ва бошқа туманларига туташ бўлган Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида сўнгги вақтларда “Толибон” ҳаракати ва унинг мухолифлари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар кучайди.

13 август куни Панж дарёсининг афғон қирғоғидан отилган ўқ оқибатида Дарвоз туманининг Даштак қишлоғида яшовчи 20 ёшли аёл ҳалок бўлди. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳалок бўлган Жасмина Ятимзоданинг оиласига ҳамдардлик билдирди. У марҳуманинг оиласига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, унинг ёш фарзанди тарбияси масалаларини назоратга олиш бўйича топшириқ берди. Ҳозирда ҳолат юзасидан Тожикистоннинг тегишли тузилмалари суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар