Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13 август куни кечқурун Қоҳирадаги савдо марказида фожиа юз берганини маълум қилди. Газ баллони портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Khaleej Times хабар берди.
Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Қоҳиранинг Бешинчи мавзесида жойлашган
Arabella Plaza Mall
савдо марказининг биринчи қаватидаги совғалар дўконида гелий баллони портлаган. Портлаш дўкон ичида ёнғин келтириб чиқарган. Расмийлар ёнғин назоратга олинганини билдирди.
Портлаш ва ёнғин оқибатида ён-атрофдаги баъзи дўконларнинг фасадларига зарар етган. Шу билан бирга, хавфсизлик хизмати манбаси интернетда тарқалган “савдо марказида лифт тушиб кетди” деган хабарларни рад этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг саломатлиги диққат билан кузатиб борилаётганини маълум қилди. Шунингдек, баёнотда яқин орадаги тиббиёт муассасаларининг тайёргарлик даражаси оширилгани айтилади.
Аввалроқ Италиядаги ўқ-дори заводида кучли портлаш юз бергани ҳақида хабар берилганди. Портлаш содир бўлганда воқеа жойида полиция ва ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчираётган бўлган.








