Daryo

Евро банкнотининг янги дизайнлари тақдим этилди (фото)

Европа Иттифоқи аҳолиси 10 та вариантдан ўзига ёққани учун овоз бериши керак бўлади. Дизайн “Европа маданияти” ҳамда “Дарёлар ва қушлар” мавзусига асосланган.

1 дақиқа ўқиш5 290 кўришлар0 изоҳ4

Европа Марказий банки евро банкнотларининг янги дизайнини танлаш учун 10 та якуний вариантни тақдим этди.

Бу 2002 йилда валюта муомалага киритилганидан бери евро банкнотлари дизайнининг илк бор тўлиқ ўзгариши бўлади. Янги дизайнлар иккита мавзуни ўзида акс эттиради. Биринчиси — “Европа маданияти” бўлиб, санъат ва фан арбобларига, шунингдек, Европанинг маданий меросига бағишланган. Иккинчиси — “Дарёлар ва қушлар” бўлиб, қитъанинг табиий хилма-хиллиги ва Европа мамлакатлари бирлиги ғоясини ифодалайди.

Фото: Дизайн А / коллаж “Дарё”

Европа мамлакатлари аҳолиси 21 сентябргача оммавий овоз бериш орқали ўзларига маъқул вариантни танлаши мумкин. Европа Марказий банки Бошқарувчилар кенгаши якуний дизайнни 2026 йил охиригача тасдиқлашни режалаштирмоқда.

Фото: Дизайн Б / коллаж “Дарё”

Янги банкнотлар серияси бир неча йилдан кейин муомалага киритилади. Шу билан бирга, амалдаги банкнотлар қонуний тўлов воситаси мақомини сақлаб қолади.

Фото: Дизайн C / коллаж “Дарё”
Фото: Дизайн Д / коллаж “Дарё”

Банкноталар дизайни Европа Иттифоқи бўйлаб ўтказилган танлов асосида ишлаб чиқилган. Танловга 1 241 та ариза келиб тушган бўлиб, улар орасидан 25 нафар дизайнер танлаб олинган. Улар жами 39 хил банкнота сериясини тақдим этган. Дизайнерлар тақдим этган ишларни график дизайн, тарих ва бошқа соҳаларга оид 21 нафар мутахассисдан иборат ҳакамлар ҳайъати аноним тарзда баҳолаган. Натижада энг яхши 10 та вариант саралаб олинган.​

Фото: Дизайн Э / коллаж “Дарё”
Фото: Дизайн Ф / коллаж “Дарё”

“Европа маданияти” мавзусидаги банкнотларда олти нафар машҳур шахс тасвирланган. Масалан, Мария Каллас ижрочилик санъатини, Людвиг ван Бетховен мусиқани, Мария Кюри таълимни, Мигел де Сервантес адабиётни, Леонардо да Винчи музейларни, тинчлик тарғиботчиси Берта фон Зутнер эса жамоатни ифодалайди.​

Фото: Дизайн Г / коллаж “Дарё”

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар