Daryo

Японияда “захира пойтахт” ташкил этилади

Иккинчи пойтахтни танлашда аҳоли сони, иқтисодий салоҳият инобатга олинади. Якуний қарорни бош вазир қабул қилади.

1 дақиқа ўқиш2 628 кўришлар0 изоҳ0

Япония парламенти Токио учун захира вазифасини ўтовчи “иккинчи пойтахт” яратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.

Тегишли қонун лойиҳаси 24 июль куни ҳукмрон блок томонидан қўллаб-қувватланган. Аммо бу мухолифатнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Улар бу ҳужжат фақат бош вазир Санаэ Такаичи бошчилигидаги ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) ва унинг ҳамкори бўлмиш Япония инновациялар партияси (ЕИП) манфаатларига мослаштирилганини айтган. “Иккинчи пойтахт” ташаббуси 20 октябрда юқоридаги икки партия ўртасида имзоланган коалицион келишувда акс этган. У фавқулодда вазият юз берган тақдирда захира вазифасини ўтайди.

“Захира пойтахт” ЕИПнинг Осака шаҳрини Токио сингари мегаполисга айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларига туртки бериши мумкин. Бу режа маъмурий функцияларни соддалаштириш ва ҳокимиятни Токиодан марказсизлаштиришга ҳам қаратилган.

ЕИПнинг Осака мегаполиси режасини амалга ошириш бўйича ўтмишдаги уринишлари барбод бўлганди. Жумладан, 2015 ва 2020 йиллардаги иккита референдум ҳам ЛДП эътирози фонида кичик фарқ билан рад этилганди. Ҳукмрон блокнинг ён беришидан сўнг, мухолифат ниҳоят 24 июль куни қонун лойиҳасини овозга қўйишга рози бўлди.

Янги қонунга кўра, бош вазир ”захира пойтахт”ни тасдиқлаши мумкин. Бунинг учун аҳоли сони ва иқтисодий салоҳият каби шартларга жавоб берадиган префектуралар ариза топширади.

Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклашга хизмат қилувчи Фаҳид ороли барпо этилаётгани хабар қилинганди. 2029 йилда тўлиқ очилиши кутилаётган “саломатлик ороли”да 6 мингдан ортиқ хонадон жойлашади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар