Daryo

Олий маълумоти бўлмаса ҳам, улкан муваффақиятга эришган машҳурлар (фото)

ХХ аср бошларидаги энг машҳур америкалик саноатчилардан бири Генри Форд 16 ёшида уйдан қочиб, ишлаш учун Детройтга келган. Генри кўпинча олий маълумоти йўқлиги сабабли танбеҳ эшитган, лекин у ҳар доим махсус билим умумий билимдан кўра муҳимроқ эканлигини таъкидлайди.

4 дақиқа ўқиш15 502 кўришлар0 изоҳ17

Баъзилар олий маълумотни муваффақиятли карьера учун энг зарур нарсалардан бири деб ҳисобласа, бошқалар асосийси — жасорат ва қатъият муҳим деб билади. Қуйида университет таълимисиз муваффақиятга эришган машҳурлар ҳақида маълумот берамиз.

Билл Гейтс

Фото: Getty Images

Билл Гейтс — замонамиздаги энг машҳур ва бадавлат одамлардан бири. Билл Гарвардда 2 йил таълим олгач, ўқишдан ҳайдалади. Шундан сўнг у бутун куч ҳамда вақтини дастурий таъминот ва келажакдаги Microsoft корпорациясини яратишга сарфлайди. 2007-йилда эса Гарвард университети маъмурияти Гейтсга битирувчи мақомини беришга қарор қилади.

Стив Жобс

Фото: Getty Images

​Стив ўзининг ҳаётий ҳикояси билан бутун инсониятни илҳомлантира олди. Зерикарли мажбурий дастур уни қизиқтирмагани учун у коллежни ташлаб кетади. Кейинчалик 1 йил хаттотлик курсида ўқийди, аммо у ердан ҳам кетади.

Майкл Dell

Фото: Getty Images

ДЕЛЛ асосчиси ҳам университетни тамомламаган. Ўқиш пайтида у компьютерлар сотадиган компания яратади, шунинг учун 19 ёшида у бутунлай бизнес билан шуғулланишга қарор қилади. 2006-йилда у дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 12-ўринни эгаллайди.

Ларри Эллисон

Фото: Getty Images

Сайёрамизнинг энг бой одамлари рўйхатида 3-ўринни эгаллаган Oracle корпорацияси асосчиси турли сабабларга кўра икки марта университетни ташлаб кетган. Биринчи марта иккинчи курсда уни асраб олган онаси вафот этгани туфайли, иккинчи марта эса Чикаго университетини 6 ойдан сўнг ҳисоблаш техникасига қизиқиши сабабли ташлаб кетган.

Ричард Бренсон

Фото: Getty Images

Машҳур британиялик тадбиркор ва Virgin корпорацияси асосчиси 16 ёшида мактабни тугатади, кейин Лондонга кўчиб ўтади ва “Студент” журналига асос солади. Бу унинг кўплаб лойиҳалари орасида биринчи иши ҳисобланади, ҳозирда бундай лойиҳаларининг сони уч юздан ошади.

Роман Абрамович

Фото: Getty Images

Миллиардер ва “Челси” футбол клубининг эгаси 1983-йилда Ухта саноат институтига ўқишга киради, аммо уни тугатмайди. У кичик бизнесни эрта бошлаган, шундан сўнг нефть савдоси билан шуғулланган.

Генри Форд

Фото: Getty Images

ХХ аср бошларидаги энг машҳур америкалик саноатчилардан бири 16 ёшида уйдан қочиб, Детройтга ишлаш учун келган. 1903-йилда у машинасозлик бозорида инқилоб қилган Форд Мотор компаниясини очади. Генри кўпинча олий маълумоти йўқлиги сабабли танбеҳ эшитган, лекин у ҳар доим махсус билим умумий билимдан кўра муҳимроқ эканлигини таъкидлайди.

Ингвар Кампрад

Фото: Getty Images

Швед тадбиркори 17 ёшида ИКЕА компаниясига асос солган. Болалигидан кичик тадбиркорлик билан шуғулланган — улгуржи нархга гугурт олиб, қўни-қўшниларга доналаб сотарди. Кейинчалик балиқ, ундан сўнг эса дунёга машҳур мебеллар бизнеси пайдо бўлди. Ингвар ҳозир Швейцарияда яшайди ва мамлакатнинг энг бой фуқароси ҳисобланади.

Жон Дэвисон Рокфеллер

Фото: Getty Images

Дунёдаги биринчи долларли миллиардер 1850-йилларнинг охирида коллежда ўқиб юрганида, уч ойлик бухгалтерия курси ва фаолиятга чанқоқлик унга кўп йиллик ўқишдан кўра кўпроқ фойда олиб келишини тушунади. Шунингдек, у болалигидан курка сотиш ва картошка ковлаш каби кунлик ишларда ишлаган.

Рут Ҳендлер

Фото: Getty Images

Дунёга Барби қўғирчоғини совға қилган тадбиркор аёл ҳам болалигида ишлаган. Унинг болалиги қийин кечади, лекин у бутун дунёдаги миллионлаб қизларни бахтли қилди. Қизиғи шундаки, дастлаб у ва эри фоторамкалар ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Кейинчалик улар ўйинчоқлар яратишни бошлашган.

Квентин Тарантино

Фото: Getty Images

Тарантино нафақат олий маълумот билан мақтана олмайди, балки мактабда ҳам яхши ўқимаган. Квентин олтинчи синфгача соат неча бўлганини айтишни билмас эди. У аниқ фанларни ёқтирмасди, лекин кино олами уни доимо ўзига жалб қиларди. Ҳатто 15 ёшида мактабни тугатгач, кинотеатрга ишига киради. Квентин Тарантино 37 та мукофотга эга ва турли танловларда 47 марта номзод бўлган. Унинг 6 та фильми ФҲМ журналининг барча даврларнинг 100 та энг яхши фильмлари рўйхатига киритилган.

Жак-Iv Кусто

Фото: Getty Images

Унинг ҳаётидаги энг катта ютуғи Брестдаги денгиз мактаби бўлиб, ўқишни тугатгандан сўнг у денгиз флотига мичман сифатида ишга киради. Соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли у осмонни забт эта олмаган бўлса ҳам, аммо сувости дунёси унинг олдида сирли оламини очди. Олий маълумотга эга бўлмаса ҳам у акваланг ускуналарини, сув остида суратга олиш камераларни, сувости дунёсини ёритиш асбобларини ихтиро қилди. У бутун дунёга сувости дунёсини кўрсатди ва дунё унинг бу меҳнатини қадрлади. Унга берилган кўплаб мукофотлар, унвонлар Кусто номи ҳатто дипломсиз ҳам денгиз билан абадий чамбарчас боғлиқлигини исботлади.

Жеймс Кемерон

Фото: Getty Images

Афсонавий режиссёр Калифорния университетига ўқишга киради, лекин кўп ўтмай ўқишни ташлаб, официант қизга уйланади ва юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлай бошлайди. “Юлдузлар жанги” фильмини томоша қилгандан сўнг, режиссёр бўлиш олий мақсадига айланади. Ва, кўриб турганингиздек, у орзусини амалга оширади.

Тайгер Вудс​

Фото: Getty Images

Тайгер Вудс дунёдаги энг кўп маош олувчи спортчилардан бири ҳисобланади — даромади йилига 100 миллион доллардан ошади. Бир вақтлар у профессионал голфчи бўлишга қарор қилиб, Стенфорддаги ўқишини ташлаб кетган. Кўриб турганингиздек, Вудс танловда адашмаган.​

Қашқадарё вилоятиданман. 2024 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2025 йилдан буён Лифестйле таҳририяти мухбири лавозимида ишлайман. Достоевский асарларини, Рашод Нури Гунтекиннинг “Яшил кеча”сини, ўзбек адабиётидан “Икки эшик ораси”, “Мувозанат” асарларини севиб мутолаа қиламан. “Оқ кема”(Чингиз Айтматов асари), “Еттинчи бўлмадаги мўъжиза” (Туркия),“Мажнунтол” (Эрон) фильмларини яхши кўриб томоша қиламан.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Дунё миллиардерлари амал қиладиган 5 та фойдали одат

Дунё миллиардерлари амал қиладиган 5 та фойдали одат

11-Феврал, 18:55

Дунё миллиардерларидан ўрганишга арзигулик 5 та одат

Дунё миллиардерларидан ўрганишга арзигулик 5 та одат

16-Май 2025, 19:56

Билл Гейтс сунъий интеллект сабаб бир млрд одам ҳалок бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Билл Гейтс сунъий интеллект сабаб бир млрд одам ҳалок бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

26-Сентабр, 09:49

Instagram: Мудҳиш автоҳалокатни бошидан кечирган Севинч Исмоилова, ўғлини уйлантираётган Мурод Назаров, янги машинали бўлган Феруза Каримова

Instagram: Мудҳиш автоҳалокатни бошидан кечирган Севинч Исмоилова, ўғлини уйлантираётган Мурод Назаров, янги машинали бўлган Феруза Каримова

25-Сентабр, 11:58

Украинада ошпазлик қилган, биринчи турмуши ўхшамаган, 43 ёшида ота бўлган Умид Искандаров: у нега фильмларда суратга тушмаяпти?

Украинада ошпазлик қилган, биринчи турмуши ўхшамаган, 43 ёшида ота бўлган Умид Искандаров: у нега фильмларда суратга тушмаяпти?

24-Сентабр, 17:35

Instagram: Вейсел Дулгер ва Шаҳло Салаевани тўйга чақириш қанча? Камила Лоло она бўлади, “Пешта” нима дегани?

Instagram: Вейсел Дулгер ва Шаҳло Салаевани тўйга чақириш қанча? Камила Лоло она бўлади, “Пешта” нима дегани?

23-Сентабр, 14:53

Instagram: Укасини уйлантирган Шаҳло Алижонова, қизини турмушга берган Ўткир Менглиев, Ҳувайдо Жумаева вайнлардан қанча гонорар олади?

Instagram: Укасини уйлантирган Шаҳло Алижонова, қизини турмушга берган Ўткир Менглиев, Ҳувайдо Жумаева вайнлардан қанча гонорар олади?

22-Сентабр, 11:52

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53