Daryo

Дунё миллиардерлари амал қиладиган 5 та фойдали одат

Масалан, Илон Маск кунини жуда аниқ тарзда режалаштиради. Унинг иш вақти ҳатто дақиқаларгача бўлинган. Маскнинг фикрича, вақтни тўғри бошқариш муваффақиятнинг муҳим шартидир.

3 дақиқа ўқиш36 262 кўришлар0 изоҳ78

Энг бадавлат ва машҳур тадбиркорларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бири бошқа-бошқа соҳада ишлайди, характери ҳам, ҳаёт тарзи ҳам турлича. Шунга қарамай, уларни муваффақиятга олиб чиққан умумий одатлар бор. Қуйида миллиардерлар орасида кўп учрайдиган бешта фойдали одат ҳақида сўз юритамиз.

Қатъият 

Муваффақиятга эришиш осон эмас. Бу йўлда хатолар, муваффақиятсизликлар ва қийинчиликлар кўп бўлади. Энг муҳими — таслим бўлмаслик ва олдинга ҳаракат қилиш.

Фото: Lady.mail.ru

Масалан, Apple асосчиси Стив Жобс бир пайтлар ўзи яратган компаниядан ҳайдалган. Кўпчилик бундай вазиятдан кейин тўхтаб қолиши мумкин эди. Аммо у бошқа лойиҳаларда ишлади, тажриба орттирди ва орадан йиллар ўтиб Apple’га қайтди. Натижада компанияни янада кучли бренд даражасига олиб чиқди.

Уолт Дисней ҳам дастлаб муваффақиятсизликка учраган. Унинг биринчи анимация студияси банкрот бўлган. Шунга қарамай, у орзусидан воз кечмади ва кейинчалик бутун дунёга машҳур компанияни яратди.

Фото: Lady.mail.ru

Жоан Роулинг ҳам қийин йўлни босиб ўтган. У ёлғиз она бўлган, моддий қийинчиликда яшаган. “Гарри Поттер” китобини чоп этиш учун 12 та нашриётдан рад жавобини олган. Фақат 13-марта уриниб кўргач, китоби чиққан. Бугун эса у дунёдаги энг бой ёзувчилардан бири ҳисобланади.

Мутолаа

Муваффақиятли инсонлар вақтини фойдали ва мазмунли ўтказишга ҳаракат қилади. Улар кўпинча билим олишни танлайди ва мунтазам китоб ўқийди.

Фото: Lady.mail.ru

Билл Гейтс китоб ўқишга алоҳида эътибор беради. У ҳар йили юзлаб китобларни мутолаа қилади ва ўқиган асарларини бошқалар билан ҳам бўлишади. Унинг уйида катта кутубхона ҳам мавжуд.

Марк Цукерберг ҳам китоб ўқишни одат қилган. У бир вақтлар ҳар икки ҳафтада камида битта китоб ўқишни мақсад қилган ва бунга амал қилган. Кейинчалик у ўқиган энг яхши китобларини тавсия ҳам қилган.

Фото: Lady.mail.ru

Қатъий белгиланган кун тартиби

Муваффақиятли одамлар вақтни қадрлайди. Улар кунини режа асосида ўтказади. Аниқ жадвал инсонни интизомли қилади ва кўпроқ ишни бажаришга ёрдам беради.

Масалан, Илон Маск кунини жуда аниқ тарзда режалаштиради. Унинг иш вақти ҳатто дақиқаларгача бўлинган. У нафақат корпоратив учрашувларини, балки шахсий машғулотларини ҳам олдиндан белгилаб қўяди. Маскнинг фикрича, вақтни тўғри бошқариш муваффақиятнинг муҳим шартидир.

Фото: Lady.mail.ru

Жефф Безос ҳам белгиланган кун тартибига амал қилади. У ҳар куни етарли ухлашга ҳаракат қилади, эрталаб соат 10 дан олдин муҳим учрашув белгиламайди ва оиласи билан бирга нонушта ҳамда кечки овқат қилишни канда қилмайди.

Барвақт уйғониш

Кўплаб муваффақиятли инсонлар кунни эрта бошлайди. Улар тонгги вақтни энг самарали пайт деб билади.

Ричард Бренсон эрталаб соат 5 да уйғонади. У эрта туриш орқали ишга ҳам, шахсий ҳаётга ҳам вақт топа олади.

Фото: Lady.mail.ru

Роберт Айгер эрталаб эса тонгда соат 5:30 да туради. У эрталабки пайтни газета ўқиш, хатларни кўриб чиқиш ва спорт билан шуғулланишга ажратади.

Жерри Лейборн ҳам эрталаб соат 6 да уйғониб, иш бошланишидан олдин тоза ҳавода сайр қилади. Бу унга кун давомида тетик юришга ёрдам беради.

Спорт 

Спорт соғлиқ учун жуда муҳим. Мунтазам жисмоний фаоллик нафақат танани, балки руҳий ҳолатни ҳам яхшилайди.

Марк Цукерберг жанг санъати билан шуғулланади. У деярли ҳар куни бир соат машқ қилади. Дам олиш кунлари эса сёрфингга боради.

Европанинг энг бой одами ва Louis Vuitton эгаси Бернар Арно ҳафтасига тўрт соат вақтини теннисга бағишлайди.

Фото: Lady.mail.ru

Мадонна эса кўп йиллардан бери ёга билан шуғулланади. Бу унга қоматни яхши сақлашга ёрдам беради.

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар