Daryo

Мураббо тайёрлашда билиш зарур бўлган муҳим жиҳатлар

Қишки дастурхон учун дармондорига бой ва мазали ширинлик тайёрлашда меваларни тўғри саралаш ҳамда сироп қуюқлигини аниқлашнинг синалган усулларини тақдим этамиз.

1 дақиқа ўқиш2 877 кўришлар0 изоҳ3

Ёз мавсумида бекажонлар турли мевалардан мазали мурабболар тайёрлайди. Албатта, совуқ ҳавода мураббони нон билан ёки иссиқ чойга қўшиб ичиш ўзгача завқ бағишлаши билан бирга, соғлиқ учун ҳам фойданинг конидир. “Новий очаг” нашри мураббони маромига етказиб тайёрлаш сирлари билан бўлишди.

  • Мева ёки резаворлар дастлаб яхшилаб ювилади. Қуритиш учун уларни тоза мато устига қўйиш керак.
  • Чириган, қурт тушган ёки шунга ўхшаш эскирган мевалар мураббога қўшилмаслиги керак. Бир оз эзилганларидан кесиб ташлаб, фойдаланиш мумкин. Аммо компот учун фақат янги ва қаттиқ меваларни танлаш зарур.
  • Мева ёки резаворлар пўчоқ, барг ҳам мавжуд бўлса данагидан ажратилади.
  • Мураббо учун сараланган маҳсулотлар алоҳида идишга жойлаштирилади.
  • Резавор ёки меваларга шакар солинади — 1 килограмм мева учун 1 килограмм шакар. Барча маҳсулот шакар билан қопланиши учун идиш силкитилади ва бир кечага қолдирилади. Қўл ёки бошқа восита билан аралаштирилса, маҳсулот эзилиб кетиши мумкин.
  • Биринчи қайнатишда меваларнинг суви чиқиб, шарбати қайнагунча кутилади ва айланма ҳаракат билан аралаштирилади. Устида ҳосил бўлган кўпик сузиб олинади. Мураббо 5-10 дақиқа давомида қайнагач, тўлиқ совитишга қўйилади.
  • Баъзан мураббони 3-4 маротаба такрор пиширишга тўғри келади. Қачонки, мураббо шарбати синовдан ўтмагунча. Бунинг учун мураббо сиропи совуқ идишга бир томчи қуйилади. Агар шарбат томчиси оқмасдан, ўз шаклини ўзгартирмай турса, демак мураббо тайёр.
  • Стерилланган банкаларга тайёр бўлган иссиқ мураббо қуйилади, стерилланган қопқоқлар билан ёпилиб, тескари томонга ағдариб қўйилади. Сўнгра усти қалин мато билан ўралади.

Қашқадарё вилоятиданман. 2024 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2025 йилдан буён Лифестйле таҳририяти мухбири лавозимида ишлайман. Достоевский асарларини, Рашод Нури Гунтекиннинг “Яшил кеча”сини, ўзбек адабиётидан “Икки эшик ораси”, “Мувозанат” асарларини севиб мутолаа қиламан. “Оқ кема”(Чингиз Айтматов асари), “Еттинчи бўлмадаги мўъжиза” (Туркия),“Мажнунтол” (Эрон) фильмларини яхши кўриб томоша қиламан.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар