Daryo

Қайси ҳолларда қулупнай ейиш зарарли?

Қулупнай егач, баъзиларда ошқозон билан боғлиқ шиш, газ, диарея каби муаммолар кузатилади. Бунга кўп миқдордаги ва ҳазм қилиш мураккаб бўлган ўсимлик толалари сабабдир.

2 дақиқа ўқиш3 259 кўришлар0 изоҳ1

Қулупнай кўпчилик севиб истеъмол қиладиган резавор мева бўлиб, айни май-июнь ойларида пишиб етилади. Шунга қарамай, ҳозирги замонда йилнинг исталган вақтида ушбу резавор мевани супермаркетлардан харид қилиш мумкин. Қуйида унинг фойдали хусусиятлари ва бир қанча зарарлари ҳақида сўзлашамиз.

Қулупнайнинг фойдали томонлари

1. Витаминлар ва муҳим озуқа моддалар

Қулупнай иммунитетни мустаҳкамловчи ва терининг соғлом бўлишига ёрдам берувчи C витаминига бой. Унинг таркибида ҳомила ривожланиши учун муҳим бўлган фолий кислотаси, яъни B9 витамини мавжуд.

2. Антиоксидантлар

Қулупнайда организмни оксидлантирувчи стресс ва эркин радикаллардан ҳимоя қилувчи кўплаб бирикмалар мавжуд. Ундаги антиоксидант ва аноцианлар организмда яллиғланишни бартараф этади ҳамда сурункали касалликларнинг олдини олади.

3. Юрак саломатлиги учун

Қулупнай юрак касалликлари хавфини камайтирадиган флавоноидларга бой. Резавордаги ўсимлик толалари холестерин даражасини ва юрак касалликлари хавфини камайтиради.

4. Қон-томирлар учун

Қулупнай гликемик индекси паст маҳсулот ҳисобланади. Бу кўрсаткич қондаги қанд даражасининг тез кўтарилиб кетмаслигини англатади. Қулупнай қанд касаллигига чалинганлар ёки қондаги шакар миқдорини назорат қилишни истаганлар учун ажойиб танловдир.

5. Мия тўлиқ ишлаши учун

Қулупнайдаги антиоксидантлар миянинг когнитив функциясини яхшилашга ёрдам беради ва ёш билан боғлиқ миядаги бузилишлар хавфини камайтиради. Анналс оф Neurology журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, қулупнай ва бошқа резаворлар когнитив жиҳатдан қаришни 2,5 йилгача кечиктириши мумкин.

6. Соғлом ва гўзал тери учун

Қулупнай коллаген оқсили ишлаб чиқаришда иштирок этадиган C витаминига бой. Ундаги антиоксидантлар терини қуёш ва бошқа экологик омиллар таъсиридан ҳимоя қилади.

Қулупнайнинг зарарли томонлари

1. Пестицид қолдиқлари

Қулупнай доимий суғориб бориладиган экин бўлиб, кўпинча унинг юзасида пестицид каби кимёвий моддалар қолдиқлари қолиб кетади. Пестицидлар бир қатор жиддий муаммоларни, жумладан саратон, репродуктив ва неврологик касалликларни келтириб чиқаради. Пестицид қолдиқларини олиб ташлаш учун қулупнайни яхшилаб ювиш лозим.

2. Аллергик реакциялар

Баъзиларнинг қулупнайга кучли аллергияси бор. Кучли аллергик реакция бир нечта ҳолатларда тиббий ёрдамни талаб қилиши мумкин. Ушбу мевани истеъмол қилгач, бирор бир нохуш аломат, масалан қичишиш, шиш кабилар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

3. Кариес

Қулупнай тишлар эмалини емириши мумкин бўлган табиий шакарга бой. Шакар оғиз бўшлиғида бактерияларнинг кўпайиши ва кариесга олиб келади. Шу сабабли қулупнай истеъмолидан сўнг тишларни ювиш ёки оғизни чайқаш лозим.

4. Ошқозон-ичак муаммолари

Қулупнай егач, баъзиларда ошқозон билан боғлиқ шиш, газ, диарея каби муаммолар кузатилади. Бунга кўп миқдордаги ва ҳазм қилиш мураккаб бўлган ўсимлик толалари сабабдир.

5. Дори воситалари билан таъсирлашуви

Қулупнай қонни суюлтирувчи ва яллиғланишга қарши дорилар билан таъсирлашиши мумкин. Чунки мева таркибидаги C витамини дори воситаларининг сўрилишига имкон бермайди.

Қашқадарё вилоятиданман. 2024 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2025 йилдан буён Лифестйле таҳририяти мухбири лавозимида ишлайман. Достоевский асарларини, Рашод Нури Гунтекиннинг “Яшил кеча”сини, ўзбек адабиётидан “Икки эшик ораси”, “Мувозанат” асарларини севиб мутолаа қиламан. “Оқ кема”(Чингиз Айтматов асари), “Еттинчи бўлмадаги мўъжиза” (Туркия),“Мажнунтол” (Эрон) фильмларини яхши кўриб томоша қиламан.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар