Daryo

Ҳомиладорлик даврида қаҳва ичиш зарарлими?

Таркибида кофеин мавжуд бўлган маҳсулот ва ичимликларни истеъмол қилишда баъзи жиҳатларга эътибор қаратиш тавсия этилади.

1 дақиқа ўқиш2 054 кўришлар0 изоҳ2

Гап қаҳванинг ўзи ҳақида эмас, балки унинг таркибидаги кофеин ҳақида кетмоқда. Қаҳванинг ортиқча миқдори ҳомиладорлик даврида зарарли бўлиши мумкин, деб ёзади Lifehacker.

Қаҳва ҳомиладор аёлларга қандай зарар етказиши мумкин?

Кофеин қон томирларини, шу жумладан бачадон ва йўлдошни торайтиради. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида қон миқдори етарлича бўлмаслиги кузатилади. Қаҳва истеъмоли туғилажак боланинг оғирлигига ҳам таъсир қилади, яъни боланинг вазни меъёрдан кам бўлиши эҳтимоли мавжуд. Ҳаттоки кофеинни ҳаддан ташқари орттириб юбориш ҳомиланинг ўлим хавфини ошириши мумкин.

Ҳомиладор аёллар қаҳва ичиши керакми?

Албатта, ҳа, қаҳва витамин ва антиоксидантларни ўз ичига олади ва Альцгеймер ҳамда йўғон ичак саратони каби турли сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиради. Шунингдек, ҳомиладор аёлларга кўпинча биринчи триместрда бу ичимлик тетиклантирувчи ва энергия манбаи сифатида тавсия этилади. Шунингдек, қаҳва уни севиб ичувчилар учун ўта зарарли бўлмаган тарзда завқланиш имкониятини беради. Сабаби бўлажак оналар вақти келиб яхши кўрган айрим маҳсулот ва ичимликлардан воз кечиши керак.

Ҳомиладор аёллар қанча қаҳва ичиши мумкин?

ЖССТ кунига 300 мг дан кам кофеин истеъмол қилишни тавсия қилади. Бу тахминан уч стакан қаҳва ёки икки стакан эспрессо деганидир. Яъни миқдорни олдиндан аниқ айтиб бўлмайди, кофеин миқдори қаҳва турига ва уни тайёрлаш усулига ҳам боғлиқ. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, меъёрдаги қаҳва истеъмоли она ёки ҳомила саломатлигига таъсир қилмайди.

Аммо буларнинг барчаси ҳомиладор аёлн инг қаҳвани меъёрда ичиши, кейин эса кун бўйи чой ичиши мумкин дегани эмас. Гап шундаки, кофеин қора ва кўк чой, шоколад ва газланган сувнинг айрим турларида ҳам мавжуд. Шунинг учун таркибида кофеин мавжуд бўлган маҳсулот ва ичимликларни қабул қилишда эътиборли бўлиш лозим.

Қашқадарё вилоятиданман. 2024 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2025 йилдан буён Лифестйле таҳририяти мухбири лавозимида ишлайман. Достоевский асарларини, Рашод Нури Гунтекиннинг “Яшил кеча”сини, ўзбек адабиётидан “Икки эшик ораси”, “Мувозанат” асарларини севиб мутолаа қиламан. “Оқ кема”(Чингиз Айтматов асари), “Еттинчи бўлмадаги мўъжиза” (Туркия),“Мажнунтол” (Эрон) фильмларини яхши кўриб томоша қиламан.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар