Daryo

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Нефть компаниясига тегишли тикучарда ҳалок бўлганларнинг барчаси Саудия Арабистони фуқаролари бўлган. Авиаҳалокат сабабларини аниқлаш бўйича текширув ишлари бошланди.

1 дақиқа ўқиш7 983 кўришлар0 изоҳ1

Саудия Арабистонининг шарқидаги Рас Танура шаҳрида давлат нефть компанияси Saudi Aramco’га тегишли вертолёт ҳалокатга учради. Оқибатда бортдаги 14 кишининг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ТАСС”  мамлакат энергетика вазирлигига таяниб хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, вертолёт 28 июнь, якшанба куни Рас Танура ҳудудида қулаган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Саудия Арабистони фуқаролари бўлган.

“Saudi Aramco компаниясига тегишли вертолёт Рас Танурада ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида бортдаги 14 кишининг барчаси ҳалок бўлди”, дейилади Энергетика вазирлиги баёнотида.

Қайд этилишича, ваколатли идоралар авиаҳалокат сабабларини аниқлаш бўйича терговни бошлаган.

Рас Танура Форс кўрфази соҳилида жойлашган муҳим саноат шаҳри ҳисобланади. Бу ерда Сауди Aramco компаниясининг йирик нефтьни қайта ишлаш мажмуаси ҳамда дунёдаги энг йирик денгиз орқали нефть юклаш терминали жойлашган.

Аввалроқ Покистон армиясининг ҳарбий вертолёти мамлакат назоратидаги Кашмир ҳудудида ҳалокатга учраган эди. Ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган. Вертолёт бортидагиларнинг ҳеч бири омон қолмаганди.

Туғилган жой: Тошкент тумани Таълим: Чирчиқ давлат педагогика университети “Дарё”даги фаолиятим: 2024 йил октябрь ойидан буён “Дарё”да мухбир лавозимида ишлайман. Асосан таҳлилий мақолалар тайёрлаш ва интервьюлар ўтказиш билан шуғулланаман. Севимли фильмларим: Форрест Гамп, Узуклар ҳукмдори, Анна, Шовшенкдан қочиш Севимли китобларим: Ўткир кунлар, Анна Каренина, Тирилиш, Буюк шахмат тахтаси, Граф Монта Кристо.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар