Daryo

Моуриньодан кутилмаган қарор: у “Реал”га юлдузларни олиб келмоқчи эмас

Португалиялик мутахассис “Реал” раҳбариятига таркибни кучайтириш бўйича ўз позициясини маълум қилган.

1 дақиқа ўқиш23 141 кўришлар0 изоҳ23

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо “Реал Мадрид”га қандай футболчиларни жалб қилиш бўйича бир қарорга келди.

Diario AS нашрининг хабар беришича, португалиялик мутахассис Мадрид клуби раҳбариятига таркибни кучайтириш учун юлдуз футболчиларни сотиб олишдан манфаатдор эмаслигини маълум қилган.

Таъкидланишича, Моуриньо майдонда кўп меҳнат қилишга тайёр, жанговарлик хислатларини намойиш эта оладиган ва яққол намоён бўлувчи худбинликдан (эгодан) холи бўлган “оч” футболчиларни жалб қилишни талаб қилмоқда.

Мураббий жамоада юқори мотивация ва жамоавий руҳга эга бўлган, ўзининг интенсив футбол борасидаги талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган ўйинчиларни кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2010 йилнинг июлидан 2013 йилнинг июнига қадар ҳам “Реал” бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Португалиялик мутахассис “қироллик клуби”ни тарк этганидан кейин “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенҳэм”, “Рома”, “Фенербаҳче” ва “Бенфика” каби жамоаларни бошқарди.

Farg‘ona viloyati Bog‘dod tumanida tug‘ilganman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti Sport jurnalistikasi fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2025-yil dekabr oyidan beri sport muxbiri lavozimida ishlayman va maxsus videomateriallar, tarjima maqolalar hamda xabarlar tayyorlayman. Sevimli filmim “Forrest Gamp”. “Shamol ortidan yugurib” (Xolid Husayniy) romanini yaxshi koʻraman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар