Daryo

Дунёдаги энг ғайритабиий дизайнга эга пойабзаллар (фото)

Кимдир дунёдаги энг ноодатий туфлилар тасвирини чизса, дизайнерлар уларни амалда татбиқ этади.

2 дақиқа ўқиш10 441 кўришлар0 изоҳ6

Замонавий дизайнерлар ижодкорлик ва креативликда ҳеч қандай чегара билмайди ва бугунги кунда ҳеч кимнинг хаёлига келмас ғайриоддий мода намуналари билан барчани лол қолдиради. Қуйида сизга дунёдаги энг ноодатий кўринишда бўлган дизайнерлик пойабзаллар рўйхатини тақдим этамиз.

Пружинали пошна

Фото: Europa Plus

Оff-White кийим-кечаклар ва пойабзаллар брендига тегишли мазкур оёқ кийимлар пошна қисми пружина шаклида ишланган. Уларнинг нархи 600 дан 1000 долларгачадир.

Фото: Europa Plus
Фото: Europa Plus

Бармоқли шиппаклар

Фото: Europa Plus

Россиялик дизайнер Саша Канён Adidas Yeezy Slide шиппакларини бир дона бармоқ кўринишида ишлаб чиқди. Бундай оёқ киймни харид қилишнинг иложи йўқ, чунки шиппаклар биргина нусхада тайёрланган.

Фото: Europa Plus  

Теннис-ловер​

Фото: Europa Plus

Теннис ихлосмандлари учун ажойиб танлов! Бундай туфли актриса Зендея учун дизайнер Жонатан Андерсон томонидан махсус тайёрланди. Голливуднинг ёш юлдузи “Даъвогарлар” фильмига бағишланган оқшом дастурига Loewe компаниясига тегишли пошна қисми ҳақиқий теннис шаридан иборат пойабзалда ташриф буюрди.

Фото: Europa Plus

​Лак, совун, гул, шам ва тухумли пошна

Фото: Europa Plus
Фото: Europa Plus

​Loewe брендига мансуб ғайритабиий кўринишдаги оёқ кийимларнинг яна бир қанча тури 2022-йилда тақдим этилган. Ажойиб пойабзаллар энг одатий предметлар — гул, тухум, совун, шам кабилар кўринишида ишланган. Бундай оёқ кийимлар нархи ўртача 1600 долларни ташкил этади.

Фото: Europa Plus
Фото: Europa Plus
Фото: Europa Plus

Godzilla пойабзали​

Фото: Europa Plus

Япониялик дизайнер Матсуи Рёсуке “Godzilla: минус бир” фильмининг премераси учун лойиҳа иштирокчиларига Ҳазама деб номланган пойабзаллар коллекциясини яратди.

Мандаринли сандаллар​

Фото: Europa Plus

Италиянинг Canapes бренди ярим тозаланган мандарин шаклидаги пошнали сандалларнинг коллекциясини тақдим этди. Қўлда тайёрланган пойабзаллар серияси чекланган бўлиб, нархи 600 доллардан бошланади.

Фото: Europa Plus

Пайпоқ-кроссовкалар

Фото: Europa Plus

Balenciaga модалар уйи пайпоқ ва кроссовкани бирлаштирган ғаройиб пойабзални ишлаб чиқди. Унинг нархи 975 АҚШ долларидир.

Олтин бармоқлар

Фото: Europa Plus

Schiaparelli бренди томонидан яратилган ва нархи 2000-5000 доллар бўлган мазкур оёқ кийим турли мавсумларга мўлжалланган.

Фото: Europa Plus
Фото: Europa Plus
Фото: Europa Plus

Қашқадарё вилоятиданман. 2024 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2025 йилдан буён Лифестйле таҳририяти мухбири лавозимида ишлайман. Достоевский асарларини, Рашод Нури Гунтекиннинг “Яшил кеча”сини, ўзбек адабиётидан “Икки эшик ораси”, “Мувозанат” асарларини севиб мутолаа қиламан. “Оқ кема”(Чингиз Айтматов асари), “Еттинчи бўлмадаги мўъжиза” (Туркия),“Мажнунтол” (Эрон) фильмларини яхши кўриб томоша қиламан.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар