Daryo

Қирғизистонда давлат хизматчилари электрни тежаш учун ишга костюмсиз келади

Вазирлар Маҳкамаси раиси Японияда ҳам галстук ва костюмдан воз кечиш орқали электр энергияси ва миллиардлаб иена тежалганини айтди.

1 дақиқа ўқиш3 377 кўришлар0 изоҳ1

Қирғизистонда электр энергиясини тежаш учун давлат хизматчиларининг кийиниш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев 13 май куни тегишли фармойишни имзолади. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Фармойишга кўра, 14 майдан бошлаб давлат хизматчилари янги иш формасига ўтади. Эндиликда улар костюмдан воз кечиб, кўйлакда ишлаши керак бўлади.

“Кеча ёмғир туфайли ҳаво совуқ эди, бугун қуёш чиқиб турибди. Эртага Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши тўлиқ амалга оширилиши керак”, деган 13 май куни Одилбек Қосималиев.

У бундай амалиёт Японияда электр энергиясини тежаш учун қўлланилаётганини айтган.

“Японияда шундай амалиёт қўлланилади: электр энергиясини тежаш учун улар галстук тақмасдан кўйлак кийишга ўтган, натижада миллиардлаб иена тежалди”, деди Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.

У костюмлардан воз кечиш орқали давлат муассасаларида кондиционерлардан камроқ фойдаланилишини таʻкидлади.

“Биз костюмда ишлаяпмиз ва кондиционерларни ёқяпмиз. Агар кўйлакни ўзини кийсак, кондиционерни ёқмасак ҳам бўлади. Электр энергиясини тежашимиз керак”, деди у.

Маʻлумот учун, 2025 йили Қирғизистонда электр энергиясини тежаш мақсадида давлат муассасаларида чироқларни ёқиш қисқартирилган эди. 2026 йил апрель ойида эса Токиода амалдорлардан ишга шортида келиш сўралган. Бу Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар фонида энергия харажатлари ошиб бораётганига қарши курашишга қаратилган.

Табиий ресурсларга бой бўлмаган Япония нефть импортининг 90 фоизини Яқин Шарқдан олади. Бу маҳсулотларнинг аксарияти Ҳормуз бўғози орқали ўтади. Аммо АҚШ ҳужумлари сабабли Эрон бўғозни ёпиб қўйган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар