UFC ўрта вазн тоифаси собиқ чемпиони Хамзат Чимаев ярим оғир вазн тоифасига ўтиш борасида якуний қарор қабул қилгани йўқ. Бу ҳақда спортчининг жамоаси ТАСС агентлигига маълум қилган.
Чимаев америкалик Шон Стриклендга ҳакамларнинг бўлинган қарори билан имкониятни бой берди ва ўрта вазнда чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қила олмади. Кейинроқ UFC раҳбари Дана Уайт матбуот анжуманида Чимаев унга ярим оғир вазнга ўтиши ҳақида айтганини маълум қилган эди.
“Ҳали бирор қарор қабул қилингани йўқ. Буни кейинроқ муҳокама қиламиз”, дея маълум қилган Чимаевнинг жамоадоши.
Чимаев 32 ёшда бўлиб, UFC 328 турнирининг марказий жангида MMAдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Шунингдек, унинг ҳисобида 15 та ғалаба бор. У чемпионлик унвонини 2025 йилнинг август ойида Жанубий Африка вакили Дрикус дю Плесси устидан қозонилган ғалаба эвазига қўлга киритган ва илк бор камар ҳимоясини ўтказган эди.








