Daryo

Сурия президенти акаларини ҳукуматдаги лавозимлардан олиб ташлади

Улар президент маъмурияти бош котиби ва Иқтисодий ривожланиш бўйича олий кенгаш вице-президенти вазифасида фаолият юритарди. Қарор халқ билан ишончни қайта тиклашга уриниш мақсадида қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш5 325 кўришлар0 изоҳ7

Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъа ўзининг икки акаси — Маҳер ва Ҳаземни маъмуриятдаги юқори лавозимларидан бўшатди. Бу ҳақда президентга яқин манбага таяниб, i24News хабар берди.

Маълум қилинишича, тегишли қарор ҳукуматдаги кадрлар алмашинуви ҳамда Сурия халқи билан ишончни қайта тиклашга уриниш доирасида қабул қилинган.

Маҳер аш-Шараъа Сурия президенти маъмуриятининг бош котиби лавозимида ишлаб келаётган эди. Унинг ўрнига Ҳомс вилоятининг собиқ губернатори Абдураҳмон ал-Оама тайинланди.

Маҳернинг рафиқаси россиялик бўлиб, ўзи ҳам рус тилида гаплаша олади. Шу сабабли у Аҳмад аш-Шараъа ва Москва ўртасидаги ўзига хос “кўприк” ҳисобланади. 
i24News 
анбасига кўра, Маҳер яқин орада Суриянинг Россиядаги элчиси этиб тайинланиши кутилмоқда.м

Президентнинг яна бир акаси — Ҳазем аш-Шараъа Иқтисодий ривожланиш бўйича олий кенгаш вице-президенти лавозимидан кетди. Апрель ойида уларнинг отаси, иқтисодий шарҳловчи Ҳусайн аш-Шараъа ўғиллари ҳақида гапириб, Маҳер ва Ҳазем ўз лавозимларини “қўллари пок ва яхши обрў билан” тарк этишини айтганди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар