Daryo

Соҳибжамол моделдан уйсиз дайдига айланган Лони Уиллсон қандай қилиб кўчада қолди?

Бир вақтлар Лони Уиллсон муваффақиятли модел эди: у машҳур фитнес журналлари учун суратга тушар ва ўша пайтдаги турмуш ўртоғи Жереми Жексон билан бирга дабдабали тадбирларда қизил гиламдан ўтарди. Аммо орадан 7 йил ўтиб, собиқ юлдузнинг ҳаёти кескин ўзгариб кетди.

4 дақиқа ўқиш7 320 кўришлар0 изоҳ4

Бир вақтлар Лони Уиллсон муваффақиятли модел эди: у машҳур фитнес журналлари учун суратга тушар ва ўша пайтдаги турмуш ўртоғи Жереми Жексон билан бирга дабдабали тадбирларда қизил гиламдан ўтарди. Аммо орадан 7 йил ўтиб, собиқ юлдузнинг ҳаёти кескин ўзгариб кетди.

Ҳозирда 39 ёшли Лони уйсиз қолган ва Лос Анжелес кўчаларида яшамоқда. Унинг кийим-кечак солинган халтасидан бошқа ҳеч вақоси йўқ. Бир пайтлар муваффақиятли актёрга турмушга чиққан бу аёл егулик топиш учун бировларнинг ахлатини титкилашга мажбур бўлган бошпанасизга айланиб қолди. Хўш, Уиллсоннинг ҳаётини нима бу даражада ўзгартириб юборди?

Омадсиз никоҳ

Лони бир вақтлар Glam Fit, Flavour Magazineе ва Iron Man Magazine каби журналлар учун суратга тушган, карьераси тез ўсаётган фитнес-модел эди. Унинг ҳаёти кўпчилик севиб томоша қилган “Malibu қутқарувчилари” сериалидаги Ҳоби Бюкеннон роли билан танилган Жереми Жексон билан бошлаган нотинч муносабатларидан сўнг барбод бўла бошлади.

Жуфтлик ташқаридан бахтли кўринарди: уларни қўл ушлашиб сайр қилаётган, дабдабали тадбирлар ва қизил гиламли маросимларда қатнашаётган ҳолда кўришарди. Уларнинг муносабатлари ҳавас қиларлидек туюлса-да, Лони кейинроқ жисмоний зўравонликка учраганини маълум қилди.

Унинг айтишича, эри маст бўлганда доим жанжал қилар, у бир неча марта суяк синиши билан шифохонага мурожаат қилган. У жанжалларидан бирини ҳатто тасмага ёзиб олган ва кейинчалик уни Daily Mail журналистларига берган. Ёзувда Жереми уни дўппослаётган пайтда Уиллсоннинг даҳшатдан қичқираётгани эшитилади.

Лони Уиллисон с мужем Джереми Джексоном

Уиллсоннинг сўзларига кўра, ҳужумдан бир кун олдин эри электрон почта орқали унга атаб ёзилган 12 дақиқалик реп қўшиғини юборган. Бу қўшиқда у “аёлни ўлдирмоқчи эканини” маълум қилган.

Жуфтлик 2014 йилда муносабатларига расман нуқта қўйган, бироқ аёл орадан бир неча йил ўтгачгина собиқ эрининг ваҳшийликлари ҳақида гапиришга ўзида куч топа олган.

Эри бир сафар уни бўғиб ўлдиришга уринган. Лос Анжелес полиция бошқармасининг Уилшир бўлими Daily Mail нашрига 2014 йил август ойида жуфтликнинг Лос Анжелесдаги уйидан жанжал ҳақида чақирув бўлганини тасдиқлади. Хабарларга кўра, воқеа оқибатида аёлнинг икки қовурғаси синган, бўйни жароҳатланган, юзи ва танасида тирналган излар қолган. Лони эри устидан ариза бермагач, бу иш ёпилган.

Джереми Джексон

Жереми Байwатчъдан кетганидан сўнг муаммоларга дуч келди. У гиёҳвандлик ва алкогольизмдан қутилишга ҳаракат қилди, 2015 йилда эса жанжал пайтида бир аёлни пичоқлагани учун ҳибсга олинди. У айбини тан олди ва судья уни Лос Анжелес округ қамоқхонасида 270 кунлик қамоқ жазосига ҳамда беш йиллик синов муддатига ҳукм қилди.

Лонининг дайдига айланиши

Эр-хотин турмуш қурган пайтларидаёқ биргаликда гиёҳванд моддалар истеъмол қила бошлаган. Бундай моддалар Лони руҳиятига ўта салбий таъсир кўрсатди. Унда таъқиб васвасаси ривожлана бошлади, гўёки кимдир унинг ўлимини истаётгандек туюларди. Уни тезроқ бу дунёдан йўқ қилиш учун эса “танаси орқали электр разрядлари юборишаётганмиш”.

Лони Уиллисон 2018 год

2016 йилда унинг асаблари дош бермади ва у шифохонага ётқизилди, бироқ у ердан тезда чиқиб кетди. Чунки у ер ҳам “хавфсиз эмасди”. Уиллсон, гўёки танасидан ўтказилаётган электр зарядлари оғриғини босиш учун тақиқланган моддаларни икки ҳисса кўпроқ қабул қила бошлади. Охир-оқибат кўчада яшашга ўтди — унинг фикрича, ўша ер анча хавфсизроқ эди.

Уч йил давомида бир вақтлар муваффақиятли бўлган моделни ҳеч ким кўрмади ва у ҳақида эшитмади, бироқ 2018 йилда унинг уйсиз қолгани маълум бўлди. Лонини таниб бўлмасди. Унинг чиройли сарғиш сочлари кесилган, дизайнерлик кийимлари билан тўла шкафи аллақачон йўқ бўлган ва у Лос Анжелесдаги дабдабали уйидан айрилган эди.

Золим эр билан бирга ўтган йиллар унинг ўзига бўлган ишончига тузатиб бўлмас даражада путур етказди, танишларидан бири эса тақиқланган моддалар билан овунишни таклиф қилди... Гиёҳвандликка ружу қўйгани сабабли ишидан айрилиб, ижара ҳақини зўрға тўлади ва охир-оқибат уни квартирадан ҳайдаб чиқаришди, шундан сўнг у кўчада яшашга мажбур бўлди.

Некогда знаменитая и гламурная модель теперь вынуждена рыться в мусоре,  чтобы выжить.

Собиқ модел топилгач, журналистлар Лонидан интервью олишга уриндилар, бироқ у анча вақт рад этди. Кейинчалик рози бўлиб, кўчада ўз хоҳиши билан яшаётганини ва бахтли эканини таъкидлади. Унинг айтишича, бу ерда у эркин ва ҳеч нарсадан қўрқмайди. Тўғри, у ўзини тартибли тутишга ҳаракат қилади ва доим ўзи билан пичоқ олиб юради. Шунингдек, иложи борича кўримсиз бўлиш ва зўравонликка дуч келмаслик учун сочини атайлаб қиртишлаб ташлаган.

Ёрдамдан воз кечиш

Собиқ моделнинг аҳволи ҳақидаги маълумот Daily Mail’да эълон қилинганидан сўнг, гиёҳвандликка қарши кураш ва реабилитация мутахассиси Ларри Маринелли Лонига бепул ёрдам таклиф қилди. У Лони учун даволаш режасини ишлаб чиқди ва ҳатто Шимолий Голливуддаги Victory детоксикация марказидан жой ажратиб берди.

Бездомную экс-модель сняли на улице с часами Rolex

Бироқ Лони буни рад этди. Шундан сўнг у яна ғойиб бўлди ва орадан икки йил ўтиб, 2020 йилнинг октябрь ойида Венис Бич кўчаларида буюмлари солинган аравачани итариб кетаётганида суратга олингач, матбуотда яна пайдо бўлди.

Ўшанда у The Sun нашрига аҳволи яхши эканлигини ва ҳеч кимдан ёрдам олишни истамаслигини таъкидлаган эди.

“Мен Жереми билан гаплашмадим. Дўстларим билан ҳам гаплашишни истамайман, менда ҳаммаси яхши. Менга ҳеч кимнинг ёрдами керакмас. Ҳозир телефоним йўқ. Егулигим ва тунашга жойим бор. Пулни у ёқ-бу ёқдан топаман, озиқ-овқат эса ахлат қутиларида ва дўконлар атрофида топилади. Бу ерда нарса кўп”, деган у нашрга.

Ўшандан бери Лонини вақти-вақти билан ахлат қутиларини титкилаётган ёки Лос Анжелес кўчаларида ёлғиз кезиб юрган ҳолда кўриб қолишади.

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар