Daryo

“Украина зарбалари Россия нефть секторига 7 млрд доллар зарар етказди” — Зеленский

Украина президенти зарбалар нафақат нефть объектларини ишдан чиқаргани, балки Россия армиясини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим тизимларда ҳам узилишлар келтириб чиқарганини таъкидлади.

2 дақиқа ўқиш5 258 кўришлар0 изоҳ0

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, Россия йил бошидан буён Украина томонидан нефть инфратузилмасига берилган зарбалар оқибатида камида 7 миллиард доллар зарар кўрган. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида ёзди.

“Ҳисоб-китобларга кўра, йил бошидан буён биз Россия нефть саноати ва қайта ишлаш тизимига йўналтирган аниқ зарбаларимиз туфайли агрессор давлат камида 7 миллиард доллар йўқотди”, деди Зеленский.

У ўз баёнотига Туалсе ва Пермдаги ёнаётган объектлар акс этган видеоларни ҳам илова қилган. Зеленский, шунингдек, зарбалар нафақат ишлаб чиқариш объектларини ишдан чиқарганини, балки Россия армиясини таъминлашга хизмат қиладиган тизимларда ҳам узилишлар келтириб чиқарганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат объектларнинг ишламай туриш вақтини узайтирмоқда.

“Биз узоқ масофали қуролларимизни янада кенгроқ қўллаймиз. Янги қарорлар тайёрланмоқда”, деган Украина президенти.

Ҳарбийларнинг маоши оширилади

Ўша куни Зеленский Украина ҳарбийларининг маошини сезиларли даражада ошириш ва қисқа муддатли контракт тизимини жорий этишни ҳам маълум қилди.

Режага кўра, орқа чизиқдаги ҳарбийларнинг ойлиги қарийб 50 фоизга оширилиб, тахминан, 400 еврога етказилади. Олдинги чизиқдаги пиёда аскарлар учун эса фронт устамаларини уч баравар ошириш, яъни ҳозирги 1900 евродан ҳам кўпроқ қилиш режалаштирилган.

Зеленский ушбу харажатлар қаердан молиялаштирилиши ҳақида аниқ маълумот бермаган. Бироқ апрель ойида Европа Иттифоқи Украинага 90 миллиард евро миқдорида кредит ажратгани, бу маблағнинг бир қисми армияни молиялаштиришга йўналтирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Пермдаги ҳужумлар ва экологик хавф

30 апрель куни “Агенцтво” нашри экологларга таяниб Перм шаҳри Туалседаги вазиятга ўхшаш экологик оқибатларга дуч келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Перм — Уралдаги энг йирик беш шаҳардан бири бўлиб, аҳолиси тахминан 1 миллион кишини ташкил этади. Мутахассислар фикрича, 29–30 апрель кунлари Украина дронлари ҳужумлари оқибатида юз берган ёнғинлар ҳудудда “нефть ёмғири”, заҳарли ҳаво ва узоқ муддатли ифлосланиш хавфини келтириб чиқариши мумкин.

Ҳужумда “Пермнефтеоргсинтез” нефтьни қайта ишлаш заводи нишонга олинган — бу мамлакатдаги энг йирик заводлардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, “Transneft”га тегишли нефть насос станцияси ҳам зарар кўрган. Ёнғин оқибатида нефтьни бирламчи қайта ишлаш қурилмаси шикастланган ва завод қувватининг қарийб 40 фоизи тўхтаб қолган.

Туғилган жой: Тошкент тумани Таълим: Чирчиқ давлат педагогика университети “Дарё”даги фаолиятим: 2024 йил октябрь ойидан буён “Дарё”да мухбир лавозимида ишлайман. Асосан таҳлилий мақолалар тайёрлаш ва интервьюлар ўтказиш билан шуғулланаман. Севимли фильмларим: Форрест Гамп, Узуклар ҳукмдори, Анна, Шовшенкдан қочиш Севимли китобларим: Ўткир кунлар, Анна Каренина, Тирилиш, Буюк шахмат тахтаси, Граф Монта Кристо.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар