Эътибор берганмисиз, баъзи фильмларда актёрлар сценарийдан қатъи назар, ўз “фишка”сини сақлаб қолади. Буни атайлаб қилишадими ёки бу ҳаракатга алоҳида хусусият сифатида қарашадими, номаълум.
Бред Питт доим нимадир еб юради
Бахтли бўлиш учун кўп нарса керак эмас — шунчаки мазали таом бўлса бас. Бреднинг суратга олиш майдончасидаги шиори шундай бўлса керак. Дарҳақиқат, Питт 2 соатлик экран вақтида бирон нима чайнаб турмаган фильмни эслаш қийин. Қизиғи шундаки, бир неча йил олдин Reddit муҳаррири Бреднинг фильмографияси бўйича бир қанча изланишлар олиб боради. Маълум бўлишича, актёр вақти-вақти билан бирор нарса истеъмол қиладиган фильмлар энг юқори баҳоларни олган.



Том Круз югуради
Кўплаб суперқаҳрамон югурувчилар бор: Ртут, Маккари, Тезлик ва бошқалар. Аммо комикс қаҳрамонларини Том билан осонгина алмаштириш мумкин — унинг кўп йиллик тажрибаси туфайли Круз ҳатто уларнинг етакчиси бўла олади.



Леонардо Ди Каприо қадаҳ кўтаради
Бред газак қилса, Лео ичади. Одатда стаканларда чой ёки лимонад бўлади. Қадаҳ кўтарилган саҳналар мемга айланиб шунчалик кенг тарқалганки, актёрни қўлида ичимликсиз тасаввур қилиш қийин.



Киану Ривз костюм-шимда юради
Киану Ривз иштирокидаги исталган фильмда актёр бақувват мушакларини кўрсатмаслиги мумкин, аммо замонавий костюмлар унинг ҳар қандай лойиҳасининг ажралмас қисмидир.



Дуэйн Жонсон қошини чимиради
Бир неча йил олдин келишган курашчи ва машҳур актёр қоши чимирилаётгани тасвирланган видеони эълон қилганди. Натижада ўзи билмаган ҳолда мем трендини бошлаб берди. Мухлислар у иштирок этган фильмлардан парчаларни кесиб, Дуэйннинг ажойиб юз ифодаларини дунёга кўрсатишни бошлади.











