Куз – комедиялар учун энг яхши мавсум.Мазкур янги комедияларни томоша қилсангиз, кун давомида кайфиятингиз аъло даражада бўлади.
У “Ҳа!” деди
Уч опа-сингил Кетрин, Виктория ва Жоржинанинг онаси яна турмуш қурмоқда. Аммо Кетрин учун бу байрам эмас, балки ўзининг муваффақияциз шахсий ҳаётини яна бир бор эслаш учун сабаб бўлади. Бошқа томондан, айнан шу тўй Скарлетт Йоханссон учун тақдирни белгиловчи учрашувга сабабчи бўлар.

“Яланғоч тўппонча”
Лиам Нисон актёрлик фаолияти давомида қонуннинг икки томонида ҳам бўлган. “Яланғоч тўппонча” фильмида у ўртада туради. Бир ҳодисадан сўнг уни жиддий ишлардан четлатишади. Аммо бу тажрибали полициячини тўхтатиб қола оладими? Шубҳасиз, йўқ. Ахир, адолат ўз-ўзидан қарор топмайди.

“Омадли Гилмор 2”
Биринчи қисм экранларга чиқганига қарийб 30 йил бўлди. Бироқ Хеппи Гилмор ҳамон ўша-ўша. Адам Сандлер ижросидаги собиқ голф чемпиони ўзининг ҳали ҳам жуда яхши формада эканлигини исботлаш учун яна спортга қайтади.

“Яна бир оддий илтимос”
Аёллар ўртасидаги дўстлик - мураккаб масала. Кеча бир-бирига сирларини ишониб айтган бўлса, бугун бири иккинчисидан қамоқ жазоси учун ўч оляпти. Анна Кендрик ва Блейк Лайвли “Яна бир оддий илтимос” фильмидаги қаҳрамонлар билан шундай ҳолат юз берган.

“Микки 17”
Роберт Паттинсон бош ролни ижро этган фантастик фильм. Унинг қаҳрамони — ҳар ўлимидан сўнг янги танада қайта тириладиган мустамлакачи. Аммо бир куни ҳаммаси назоратдан чиқиб кетади. Энди икки Миккига бир-бири ва инсоният билан муносабатларини ойдинлаштиришга тўғри келади. Бу жиддий мавзудек туюлса-да, муаллифлар асарга моҳирлик билан ажойиб юморни сингдириб юборишган.

“Жосуснинг тўйи”
Ребел Уилсонни махсус агент ролида кўришдан ҳам қувончлироғи борми? “Жосуснинг тўйи” фильмида унинг қаҳрамони Сем бой дугонасининг тўйини қуролли босқинчилардан қутқариши, шу билан бирга томошабинларни чинакамига хушнуд этиши керак бўлади.

“Италянча гаров”
Икки италиялик шифокорнинг гаров ўйнагани ҳақидаги динамик ва жуда қувноқ фильм. Баҳс мавзуси - уларнинг беморларидан бирининг ҳаёти. Албатта, фильм бир чимдим қора юмордан ҳам ҳоли эмас.









