Daryo

Жозе Моуриньо “Реал”га ўз хизматини таклиф қилди — АS

Португалиялик мутахассис яқиндагина “Бенфика” клуби бошқарувига келганига қарамай, ўзи учун қадрли бўлган “Сантяго Бернабеу”га қайтиш ғоясига ижобий қарамоқда.

1 дақиқа ўқиш3 208 кўришлар0 изоҳ3

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг вакиллари Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти билан боғланиб, мураббийнинг амалдаги шартномаси бўйича маълумотларни етказишди. АS нашрининг хабар беришича, Моуриньонинг “Бенфика” билан тузган шартномасида уни муддатидан олдин бекор қилиш имконини берувчи махсус банд мавжуд.

Моуриньо яқиндагина Лиссабон клуби бошқарувига келганига қарамай, ўзи учун қадрли бўлган “Сантяго Бернабеу”га қайтиш ғоясига ижобий қарамоқда. Ушбу қадам мутахассиснинг Мадрид клубидан таклиф тушса, “Бенфика” билан шартномани бекор қилиб, “қироллик клуби”ни қабул қилиб олишга тайёрлигини англатади.

Моуриньо билан бир қаторда “Реал”нинг “шорт листи”да бошқа таниқли мураббийлар ҳам бор. Икки йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини давом эттиришга тайёр бўлган Юрген Клопп ҳозирча асосий фаворит сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, номзодлар орасида АҚШ терма жамоасидан кетиши кутилаётган Маурисио Почеттино, Германия терма жамоаси устози Юлиан Нагелсманн, 14 йиллик фаолиятдан сўнг Францияни тарк этаётган Дидье Дешам ва “Милан” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳам бор. Клуб раҳбарияти яқин ҳафталар ичида ушбу номзодлар орасидан жамоа келажагини ишониб топшириш мумкин бўлган энг муносиб мутахассисни танлаб олади.

Маълумот ўрнида, Жозе Моуриньо 2010—2013-йиллар давомида “Реал Мадрид”ни бошқарган ва жамоа билан Испания чемпионлиги, Кубоги ҳамда Суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, у 2011-йилда FIFA талқинига кўра дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар