Ўзбекистон Суперлигаси 9-тури доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сафарда “Бухоро” жамоаси меҳмони бўлди. Муросасиз кечган учрашув “шерлар”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги ягона гол учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ киритилди. 15-дақиқада Тошкент клубининг ироқлик легионери Башар Ресан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қолган вақт давомида мезбонлар мувозанатни тиклаш учун фаол ҳаракат қилган бўлсалар-да, “Пахтакор” ҳимояси ва дарвозабони ишончли ўйин намойиш этиб, ғалабани сақлаб қола олди.
Ушбу ғалаба эвазига “Пахтакор” турнир жадвалидаги 1-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди. “Бухоро” эса 14 очко билан 5-поғонани банд этган.
Ўзбекистон Суперлигаси,9-тур
“Бухоро” — “Пахтакор” 0:1
Гол: 0:1 — Башар Ресан (15).








