Daryo

Суперлига. “Нефтчи” “Насаф”дан, “Хоразм” “Машъал”дан устун келди

Ўзбекистон чемпионатининг 8-туридан ўрин олган иккита баҳс якунига етди.

1 дақиқа ўқиш4 206 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган иккита учрашув якунига етди. Куннинг илк ўйинида Фарғонанинг “Нефтчи” ҳамда Қаршининг “Насаф” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Яна бир учрашувда эса “Хоразм” “Машъал”дан устун келди.

“Нефтчи” — “Насаф”

Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида кечган беллашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин кутилганидек шиддатли бошланди. Учрашувнинг 17-дақиқасидаёқ фарғоналикларнинг легионери Йован Жокич ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса қаршиликлар мувозанатни тиклашди — ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг тўртинчи дақиқасида (45+4) Бобур Абдухолиқов рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки жамоада кўплаб вазиятлар юзага келди. 65-дақиқада “Насаф” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Тўп қаршисига келган Жамшид Искандеров имкониятдан унумли фойдаланиб, “Нефтчи”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1. Қолган вақт давомида қаршиликлар босимни оширган бўлса-да, фарғоналиклар ғалабани сақлаб қолишга эришди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Нефтчи” муҳим уч очкони қўлга киритиб, онлайн рейтинг жадвалда 1-поғонага кўтарилиб олди (21 очко). “Насаф” эса 12 очко билан 6-поғонани банд этган.

Ўзбекистон Суперлигаси, 8-тур

“Нефтчи” — “Насаф” 2:1
Голлар:
1:0 — Жокич (17), 1:1 — Абдухолиқов (45+4), 2:1 — Искандеров (пен, 65)

“Машъал” — “Хоразм”

Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги тури доирасида Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўз майдонида Урганчнинг “Хоразм” клубини қабул қилди. Ўйин меҳмонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Учрашув давомида ҳар икки жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Ўйин тақдирини эса 84-дақиқадаги вазият ҳал қилди. “Машъал” ҳимоячиси Влатко Стояновски ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (автогол). Мазкур хато муборакликларга қимматга тушди ва учрашув якунига қадар мезбонлар мувозанатни тиклай олишмади.

Мазкур натижадан кейин “Машъал” 0 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. 12 очкоси бор “Хоразм” эса 7-ўринга кўтарилиб олди. 

Ўзбекистон Суперлигаси, 8-тур

“Машъал” — “Хоразм” 0:1
Гол:
0:1 — Стояновски (84, автогол)

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар