Daryo

Марадонанинг ўлимида айбланаётган шифокорлар узоқ муддатга қамалиши мумкин

Мазкур иш доирасида Марадонага қараган тиббий гуруҳнинг етти нафар аъзоси эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдиришда айбланмоқда.

1 дақиқа ўқиш2 990 кўришлар0 изоҳ2

Аргентинада футбол афсонаси Диэго Марадонанинг ўлими юзасидан янги суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Мазкур иш доирасида Марадонага қараган тиббий гуруҳнинг етти нафар аъзоси эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдиришда айбланмоқда. Аввалроқ судья истеъфоси туфайли тўхтаб қолган суд иши деярли бир йиллик танаффусдан сўнг қайта тикланди.

1986-йилги жаҳон чемпиони 2020 йил 25 ноябрда, 60 ёшида мия операциясидан кейинги тикланиш даврида вафот этган эди. Ўлимга юрак хуружи сабаб бўлган деб кўрсатилган.

Янги жараёнда 100 га яқин гувоҳнинг кўрсатмалари тингланади. Айблов хулосасига кўра, тиббиёт ходимлари даволаш протоколларини қўпол равишда бузган. Прокурорлар Марадонанинг реабилитация ўтаган хонадонида зарур тиббий техникалар етишмаганлигини билдирган. 2021-йилда тузилган махсус тиббий комиссия шифокорларнинг ҳаракатларини “нолойиқ, малакасиз ва масъулияциз” деб баҳолаган эди.

Тиббий гуруҳ аъзолари ўз айбларини инкор этмоқда. Ҳимоя тарафи Марадонанинг ўлими унинг узоқ йиллик сурункали касалликлари сабабли муқаррар бўлганини, буни шифокорлар хатоси билан боғлаш нотўғри эканини таъкидламоқда.

Агар тиббиёт ходимларининг айби исботланса, уларни 8 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кутмоқда. Судда Марадонанинг фарзандлари ва собиқ рафиқаси Клаудия Виляфане ҳам гувоҳлик бериши кутилмоқда.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар