Daryo

Россияда “Циркон” ракета ишлаб чиқарувчиси вафот этди

Путин мазкур ракета Украинага зарба беришда қўлланганини айтиб, унинг “дунёдаги ҳеч бир давлатда ўхшаши йўқ”лигини таъкидлаганди.

2 дақиқа ўқиш7 698 кўришлар0 изоҳ1

Россиянинг ракета-космик соҳаси етакчиси, “НПО машиностроения” ҳарбий-саноат корпорацияси раҳбари ва бош конструктори Александр Леонов 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Олимнинг ўлими сабаби маълум қилинмаган. Александр Леонов 2007 йилдан буён Россиянинг энг муҳим мудофаа корхоналаридан бири — Реутов шаҳрида жойлашган “НПО машиностроения”ни бошқариб келган. Унинг раҳбарлиги ва бевосита иштирокида “Циркон” гипертовушли кемага қарши ракетаси ва “Авангард” қитъалараро баллистик ракеталари учун жанговар жиҳозлар ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, Леонов “Гранит”, “Вулқон” ва “Бастион” комплекслари учун товушдан тез учувчи ракета ишлаб чиқарилишида иштирок этган. 

Январь ойи охирида Леонов 2025 йил якуни бўйича “Циркон”лар ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошиши ҳақида ҳисобот берганди. 2024 йилда президент Владимир Путин “Циркон” Украинага зарба бериш учун қўлланганини айтган. У мазкур ракета “дунёнинг ҳеч бир давлатида ўхшаши йўқ”лигини таъкидлаган. “Циркон” 9 Мах (товуш тезлигидан 9 баравар юқори) тезликка эриша олади ва 1000 километргача бўлган масофадаги нишонларга зарба бера олади.

Леонов техника фанлари доктори, профессор бўлиб, узоқ йиллар давомида Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг “Аэрокосмик тизимлар” кафедрасини бошқарган. У “Меҳнат қаҳрамони” ва Россияда хизмат кўрсатган машинасоз унвонларига эга.

“Циркон” ракетасини ишлаб чиқиш 2011 йилда бошланган, синовлар 2016 йилда старт олган. 2022 йил август ойида Мудофаа вазирлиги серияли ишлаб чиқариш бошланганини эълон қилди. Ракета кемалардан учирилади ва қирғоқ учириш мосламаларига мослаштирилиши мумкин.

Россияда гипертовуш технологиялари устида ишлаган айрим олимлар “давлатга хиёнат” айблови билан жиноий жавобгарликка тортилган. Хусусан, Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлими институтларида ишлаган Анатолий Маслов, Александр Шиплюк, Дмитрий Колкер, Валерий Звегинцев ва Владислав Галкин устидан иш очилган. Уларнинг баъзиларига Хитойга махфий маълумот узатганлик айби қўйилган. Дмитрий Колкер оғир касал ҳолатда ҳибсга олинган, у уч кун ўтиб вафот этган. Шиплюк 15 йилга, Маслов эса 14 йилга қамалган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Украина Москва ва Санкт Петербургга етиб борадиган ракета ишлаб чиқарди (видео)

Украина Москва ва Санкт Петербургга етиб борадиган ракета ишлаб чиқарди (видео)

6-Феврал, 13:32

Россия “Орешник” баллистик ракетаси билан Львовга зарба бергани тахмин қилинмоқда (видео)

Россия “Орешник” баллистик ракетаси билан Львовга зарба бергани тахмин қилинмоқда (видео)

9-Январ, 09:32

“АҚШ 7 дақиқада Россияга етиб борадиган ракеталарини Европага жойлаштирмоқчи” — Белоусов

“АҚШ 7 дақиқада Россияга етиб борадиган ракеталарини Европага жойлаштирмоқчи” — Белоусов

6-Ноябр 2025, 09:13

Энди Россиянинг 300 километр масофадаги стратегик объектларига зарба бериш мумкин. Бу Украинага нима беради?

Энди Россиянинг 300 километр масофадаги стратегик объектларига зарба бериш мумкин. Бу Украинага нима беради?

21-Ноябр 2024, 21:14

“Европа Украина билан музокараларни барбод қилиш учун қўлидан келганини қилмоқда” — Лавров

“Европа Украина билан музокараларни барбод қилиш учун қўлидан келганини қилмоқда” — Лавров

26-Сентабр, 23:13

Россияда оғир аҳволда қолгани айтилган Бахтиёр Мўминов ушбу давлат фуқароси экани аниқланди

Россияда оғир аҳволда қолгани айтилган Бахтиёр Мўминов ушбу давлат фуқароси экани аниқланди

26-Сентабр, 14:55

АҚШ сенаторлари Трампни Путинни G20 саммитига таклиф қилиш қароридан воз кечишга чақирди

АҚШ сенаторлари Трампни Путинни G20 саммитига таклиф қилиш қароридан воз кечишга чақирди

26-Сентабр, 09:21

Красноярскда айиқлар бир ойда етти кишини ўлдирди. Мансабдорлар бепарволиги бўйича жиноят иши очилди

Красноярскда айиқлар бир ойда етти кишини ўлдирди. Мансабдорлар бепарволиги бўйича жиноят иши очилди

26-Сентабр, 07:28