Daryo

Хитой махфий ядро объектларини қурмоқда — CNN (фото)

Сичуан провинциясидаги бир нечта қишлоқ аҳолиси ерлари мусодара қилиниб, уйларидан мажбуран кўчирилган. Улар ҳукуматдан бунинг сабабини сўраганда “давлат сири” деган жавобни олган. CNN бу “сир” ортида ядро дастурини кенгайтириш ётганини аниқлади.

2 дақиқа ўқиш7 540 кўришлар0 изоҳ4

Хитойнинг Сичуан провинциясида 2022-йилда уч нафар қишлоқ аҳолиси ерларининг тортиб олиниши ва уйларидан мажбуран кўчирилиши сабабини сўраб маҳаллий ҳокимиятга мурожаат қилган. Уларга қисқача бу “давлат сири” экани айтилган. CNN суриштируви бу “сир” Хитойнинг ядро дастурини кенгайтириш бўйича махфий режаларига алоқадор эканини аниқлади.

Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, аҳоли кўчирилганидан уч йилдан ортиқ вақт ўтгач, қишлоқ бутунлай текисланган. Унинг ўрнида Хитойнинг муҳим ядровий қурол ишлаб чиқариш объектларига хизмат қилувчи янги иншоотлар қурилган.

Сичуандаги объектларнинг кенгайиши сунъий йўлдош тасвирлари ва Хитой ҳукуматига оид ҳужжатлар таҳлили билан тасдиқланган. Бу Пекин сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик ядро модернизацияси дастурини амалга ошираётганидан далолат беради.

АҚШ президенти Дональд Трамп май ойида Пекинга ташриф буюриши кутилмоқда. Сафар давомида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан ядровий қуролланишни чеклаш масаласи муҳокама қилиниши мумкин. 2026 йил бошида АҚШ ва Россия ўртасидаги қуролларни қисқартириш бўйича келишув муддати тугаган, Трамп эса Хитойни ҳам қамраб оладиган янги битим тузишга интилмоқда.

Бироқ Сичуандаги объектларда кузатилаётган ўзгаришлар Хитой армиясининг ядро дастури жадаллашиб бораётганини кўрсатади. Ҳудуддаги энг йирик янги иншоотлардан бири Тонгжианг дарёси бўйида қурилган “906” номли объектидир. Хитой ҳукумати ҳужжатларида “ХТЖ0001” лойиҳаси деб қайд этилган, тахминан 36 минг квадрат фут (13 та теннис корти ҳажмида) майдонни эгаллаган бу иншоот бетон ва пўлат конструкциялар билан мустаҳкамланган. У радиацияни назорат қилиш тизимлари ва портлашга чидамли эшиклар билан жиҳозланган.

Мутахассислар фикрича, объект юқори даражада радиоактив материаллар — уран ва плутоний билан ишлашга мўлжалланган бўлиши мумкин. У ядро базаси ҳудудида жойлашган бўлиб, уч даражали хавфсизлик девори билан ўралган. Яқинида эса тоғ ичига кириб кетувчи туннел мавжуд.

Мазкур объект 1971-йилда АҚШ разведкаси томонидан аниқланган ва ўшандан бери ядро қуроллари ишлаб чиқаришга алоқадор ҳисобланаган. CNN таҳлилига кўра, ҳозир бу ҳудудда янги бинолар ва ер ости иншоотлари пайдо бўлган.

Яна бир ишлаб чиқариш объекти “931” бўлиб, унинг кенгайиши сабабли Байту ва Дашан қишлоқлари бутунлай бузиб ташланган. Таҳлилларга кўра, Зитонг тумани атрофидаги кенг кўламли ўзгаришлар 2021-йилда бошланган. Бу Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг ҳарбий раҳбариятга “юқори даражадаги стратегик тийиб туриш салоҳиятини тезлаштириш” бўйича топшириқ берганидан бир неча ой ўтиб юз берган.

Фото: Байту қишлоғининг олдинги ва ҳозирги кўриниши

Модернизация жараёнининг яна бир далили сифатида Зитонг объектларидан тахминан 64 километр жануби-ғарбда жойлашган илмий-тадқиқот институтларининг кенг кўламли қайта қурилиши кўрсатилмоқда. “Илмий шаҳар” деб аталувчи ушбу ҳудуд Хитой ядро дастурининг “мияси” ҳисобланади. 2022-йилда янги кампусларни қуриш учун у ердаги 600 дан ортиқ бино бузиб ташланган.

Фото: “Илмий шаҳар” учун бузиб ташланган ҳудудларнинг сунʻий йўлдошдан кўриниши

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар