Daryo

Трамп уруш харажатларини араб давлатларига тўлатмоқчи

Оқ уй урушни тугатиш бўйича музокаралар муваффақиятли кечаётганини таъкидлади. Шунингдек, Эроннинг оммага бераётган баёноти АҚШга қилаётган мурожаатидан фарқланишини билдирди.

1 дақиқа ўқиш7 638 кўришлар0 изоҳ3

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши уруш харажатларини араб давлатлари қоплашини хоҳламоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолайн Левитт маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Трамп тегишли чақириқ билан араб давлатларига мурожаат қилиши мумкин. Левитт шу тариқа журналистларнинг араб давлатлари урушни қоплайдими, деган саволига жавоб берди.

“Ўйлайманки, президент уларни бу ташаббусга таклиф қилишдан манфаатдор бўлади. Олдиндан хулоса чиқармоқчи эмасман, лекин унда шундай ғоя борлигини биламан ва яқин орада ўзидан эшитасиз”, деди Левитт.

У, шунингдек, Эрон билан музокаралар муваффақиятли давом этаётганини айтиб, Теҳроннинг оммавий баёнотлари АҚШ расмийларига мурожаатидан фарқланишини таъкидлади.

“Режимнинг барча оммавий баёнотлари ва ёлғон хабарларига қарамай, музокаралар давом этмоқда ва муваффақиятли ўтмоқда. Албатта, ошкора айтиладиган гаплар бизга хусусий тарзда етказиладиган гаплардан анча фарқланади”, деди у.

Левитт Эроннинг Вашингтонга ёпиқ тарзда билдираётган барча гаплари текширилишини айтди. Шунингдек, АҚШ Теҳроннинг берган сўзи учун жавобгарликка тортилишини таъминлашини билдирди.

Трамп 29 март куни берган баёнотида Эрондаги юқори мартабали раҳбарларнинг аксарияти АҚШ ва Исроил ҳужумларида йўқ қилингани сабабли мамлакатда режим алмашганини иддао қилганди. 

“Эронда режим алмашинуви юз берди. Биринчи режим тор-мор этилди, йўқ қилинди, уларнинг ҳаммаси ўлди. Кейинги режимнинг ҳам деярли барчаси ҳалок бўлди”, деган Трамп.

У Эрон ҳозирда учинчи режим бошқарувига ўтгани ва америкалик музокарачилар бутунлай бошқа гуруҳ билан гаплашаётганини таъкидлаганди. 

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар