Муқаддас рамазон ойининг якунланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Бу муборак кунларда ифторлик ва саҳарлик дастурхони атрофида яқинлар билан жам бўлиш, шинам масканларда мазали таомлардан баҳраманд бўлиш кўпчилик учун ўзгача кайфият улашади.
Агар сиз ҳам рамазоннинг сўнгги кунларини мазмунли ва қулай ўтказишни режалаштираётган бўлсангиз, ифторлик ёки саҳарлик учун мос манзил танлаш айни муддао. Қуйида Тошкент шаҳрида Рамазон ойида қулай иш вақти, мазали таомлари ҳамда махсус таклифлари билан ажралиб турадиган бир нечта масканларни тавсия қиламиз.
Бешқозон
Бешқозонда ошни дидингизга мосини танланг: 4 филиал ва 5 хил ош
Агар сиз ошни айнан ўзингиз хоҳлагандек қилиб суздириб олишни истасангиз, унда сизга Бешқозон — биринчи ош марказлари тармоғини тавсия қиламиз.
Бугунги кунда Бешқозоннинг Тошкент бўйлаб 4 та филиали фаолият юритмоқда. Ҳар бир филиалда меҳмонлар учун қулай муҳит, мазали миллий таомлар ва энг муҳими — ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган. Бу эса ошни айнан дидингизга мослаб танлаш имконини беради. Кимдир сабзиси кўпроқ бўлишини хоҳлайди, бошқаси ёғлироқ ёки аксинча енгилроқ ошни афзал кўради. Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизими айнан мана шу эркинликни беради.
Бундан ташқари, ушбу тизимнинг яна бир катта афзаллиги бор: 12 фоизлик хизмат ҳақи олинмайди. Яъни меҳмонлар нафақат қулайлик, балки тежамкорликка ҳам эга бўлишади.
Девзира оши — тўйимли ва ўзига хос таъм
Энди ош ейиш учун водийга бориш шарт эмас. Бешқозоннинг девзира оши ўзининг бой таъми ва тўйимлилиги билан ажралиб туради. Ушбу ош қўй ва мол гўштидан ва думба ёғидан тайёрланади. Айнан шу уйғунлик девзира ошига янада тўқ, хушбўй ва миллий таъм бағишлайди. Ушбу ош Бешқозоннинг 4та филиалида ҳам мавжуд, келолмаган мижозларга эса етказиб бериш хзмати йўлга қўйилган.
Филиаллар
- Бешқозон Телеминора
- Бешқозон Кўкча
- Бешқозон Сергели
- Бешқозон Глинка
Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб берилади.
Етказиб бериш хизмати: 1440
Муқаддас Рамазон ойида Бешқозоннинг барча филиаллари ҳамда етказиб бериш хизмати саҳар 06:00 гача фаолият
Papa Johns
Papa Johns тезкор хизмат ва кенг филиал тармоғи билан ажралиб туради. “Аъло масаллиқлардан, аъло пицца” шиорига амал қиладиган Papa Johns рамазон ойи учун махсус сетларни йўлга қўйган. Сиз double cheeseburger, гўштли ва товуқли ранч, қўзиқорин билан индейка, пеперони, Super Papa, грекча, гавая товуқли ББҚ, кичик Италия каби севимли таъмларингиздан танлашингиз мумкин.
— Биринчи рамазон комбосида 2 та 25 сантиметрлик пицца, товуқ қанотчалари ва хурмо скроллари бор. Унинг нархи 170 минг сўм.
— Агар оилангиз катта бўлса иккинчи рамазон комбосини олишингиз мумкин, унда 2 та 35 сантиметрлик пицца, товуқ қанотлари, картошка фри ва хурмо скроллари бор. Унинг нархи 270 минг сўм.
— Учинчи рамазон сетидан эса 3 та 30 сантиметрлик пицца, картошка фри ва хурмоли скроллари ўрин олган. Унинг нархи 250 минг сўм.
— Тўртинчи рамазон комбосида эса 66 минг сўмдан сотилган жонер, картошка фри ва пепси (0,26)ни 45 минг сўмга харид қилишингиз мумкин.
Эндиликда Папа Жоҳнъс менюсида 25 ва 30 сантиметрли круассан хамиридан тайёрланадиган пицца мавжуд. Мижозлар пицца масаллиқларининг хоҳишларига қараб танлашлари мумкин.
“КРУАССАН” промокоди орқали залда, сайт ёки мобил илова орқали буюртма қилган мижозларга 10% чегирма тақдим этади.
Эслатма: промокод фақат круассан хамири танланган пиццаларга амал қилади.
Papa Johns’да рамазон ойининг янгилиги бу шубҳасиз хурмоли скроллардир. Унинг таркибидаги шакар ва магний организмни энергияга тўйинтиради. Уни фақат рамазон ойида харид қилишингиз мумкин.
Нархлар:
250 000 сўмлик сет 6 кишига мўлжалланган
Алоқа
• Мурожаат учун: 78 140 72 72
• Сайт: www.papajohns.uz
Мобил илова мавжуд (сайт ва илова орқали етказиб бериш бепул)
“Ахмад олтин жўжа”
2000-йилдан буён мижозлар ишончини оқлаб келаётган “Ахмад олтин жўжа”да ифторлик учун хуштаъм шўрваларнинг бир неча турини ва сархил маҳсулотлардан тайёрланган салатларни харид қилишингиз мумкин. Болажонлар учун бургерларнинг борлиги эса айни муддао.
Хўш, “Ахмад олтин жўжа”га борганда нималарни буюртма қилиш керак?
Бу ернинг энг сара ва машҳур таоми — жўжа. Ўзининг ўзгача таъми ва ноодатий усулда тайёрланиши билан ажралиб туради. Сувли, юмшоқ ва мазали жўжанинг таъми ҳар қандай мижозга маъқул келади.
Бундан ташқари, балиқнинг ва кабобнинг ўндан ортиқ турлари, турк ва Европа таомлари, ўзбекнинг шоҳ таомларини ҳам шу ердан топишингизга ишонамиз. Менюдаги салатлар рўйхатини санашга анча вақт кетади.
“Чемпион ош” ҳам бор
Махсус “Чемпион ош” — бу шунчаки таом эмас, бу анъана ва маҳорат уйғунлигидир. Сараланган гуруч, юмшоқ, ширадор гўшт, махсус зираворлар уйғунлиги ва усталик билан дамланган ҳақиқий таъм — “Чемпион ош”да мужассам.
Саҳарликга ҳам ош тайёр!
“Ахмад олтин жўжа” мижозларни саҳарлик қилиш учун ҳар куни соат 21:00 дан 06:00 гача таклиф этади.
Саҳарликкача ишлайдиган филиаллар:
• Алгоритм,
• Сергели,
• Бочка ва Угам филиаллар 00:00 гача фаолият юритади.
Етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд.
Буюртма ва маълумот учун: 71 200-26-06
Бочка филиали: 95 826-26-26
“Қалдирғоч” оилавий ресторани
Бу ерда нафақат ўзбек, балки уйғур ва Европа ошхонасининг сара таомларини таътиб кўришингиз мумкин. Моҳир ошапазлар барра гўшт ва сара маҳсулотлар билан ҳар бир таомга ўзгача меҳр беришади.
“Қалдирғоч” оилавий ресторанида махсус рамазон сети бўлмаса-да, ҳар бир меҳмон учун сув, ҳурмо, қаймоқ ва нишола комбо ресторан ҳисобидан бонус сифатида тақдим этилади.
Ош, балиқ ва қўзичоқ гўшти…
Бу ерда зиғир оши, тўй оши, хоразм балиғи, Бухородан келтирилган қўзичоқ гўшти, шунингдек, мева дарахти дудида пишириладиган Аргентина услубидаги “Асадо” таоми ҳам ҳар қандай мижозни лол қолдиради. Бу таомни биринчилардан бўлиб Тошкентда оммалаштирган айнан “Қалдирғоч” миллий ресторани бўлади.
Ресторанда нархлар қандай?
* Нархлар ҳамёнбоп, бир киши учун ўртача 75 000 — 150 000 сўм
Манзил: “Қалдирғоч” оилавий ресторани марказга яқин, қулай локацияда жойлашган.
“Кўкча” масжиди рўпарасидаги филлиал 24/7 фаолият юритади, у бир вақтнинг ўзида 500 та кишини ўз бағрига сиғдира оладиган шинам зал ва алоҳида хоналарга эга.
Оналарни қувонтириши аниқ
2–7 ёшли болалар учун бепул ўйингоҳ ҳам мавжуд.
Бундан ташқари, Яккасарой ва Қушбегидаги “Қалдирғоч” миллий таомлари ва Иштихон зиғир ош маркази филиаллари ҳам 24/7 меҳмонларни қабул қилишга тайёр.
Етказиб бериш хизматлари ҳам мавжуд.
“Қалдирғоч” оилавий ресторанинг Кўкча филлиали: (Кўкча дарвоза 377)
• 95 677-30-00 (жой банд қилиш)
• 77 141-30-00 (етказиб бериш
• 88 146-22-22
“Қалдирғоч” миллий таомларининг Қушбеги филлиали: (Кичик халқа йўли 26 б)
Рамазон ойининг якунланишига ҳам оз фурсат қолди. Еганларингиз ибодатларингизга қувват бўлсин


Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун, аввал