Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларнинг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Хонанда Шахло Салаева янги фотосессия уюштирди.
Хонанда Ҳосила Раҳимова вилоятларнинг бирида ёғингарчилик сабабли юзага келган ноқулай об-ҳаво шароитида, лой кечиб бўлса-да, ўз хизмат вазифасини бажаргани акс этган видеолавҳани саҳифасига жойлади. Санъаткор ушбу ҳолатни изоҳлар экан, касб масъулияти баъзан шундай мураккаб шароитларда ҳам қўшиқ куйлашни талаб этишини таъкидлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсат артист Озода Нурсаидова жияни Абдуллоҳни 18 ёши билан табриклади.
Таниқли хонанда Жаҳонгир Отажонов 18, 20 ва 24 апрель кунлари АҚШнинг бир қатор шаҳарларида ўтказиладиган концерт дастурлари учун Нью Йоркка етиб борди. Океан ортидаги ўзбек мухлисларининг саволларига жавоб берар экан, ижодкор ўз фаолияти негизида нафақат моддий манфаат, балки ҳақиқий санъатга бўлган садоқат ётишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ҳинд кино актрисаси Приянка Чопра болаликда ҳатто хаёлига ҳам сиғмаган ҳаётда бугун яшаётгани ҳақида мулоҳаза юритмоқда.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов болаликдаги суратини кузатувчилари билан бўлишди.
Актриса ва блогер Муборак Абдуллаева инсон ўзини тафтиш қилмоқчи бўлса, биров билан эмас, аввалги ўзи билан ҳозиргисини солиштириб, хулоса қилиши кераклиги ҳақида ёзмоқда.
Тошкентдаги ресторанлардан бирида таниқли санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг 80 ёшлик таваллуд айёмига бағишланган тантана бўлиб ўтди. Ушбу базмга жамоат арбоблари, ўзбек маданият ва санъат вакиллари ҳамда хонанданинг яқинлари ташриф буюришди.


Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун, аввал