Daryo

“Ҳаммасига телефон сабаб!” Смартфонлар аслида нимаси билан зарарли?

Ота-оналар боласига таъкидлайдиган “телефонинг сабаб шундай бўлди” деган ибора ҳақиқатга қанчалик яқин?.

1 дақиқа ўқиш4 775 кўришлар0 изоҳ3

Аниқланишича, болалар смартфондан қанчалик эрта фойдаланишни бошласа, келажакда уларда шунчалик кўп руҳий касалликлар пайдо бўлади. 6 ёшдан бошлаб ижтимоий тармоқларда фаол болаларда депрессия ва тушкунликка тушиш эҳтимоли ортади.

Sapien Labs халқаро тадқиқот ташкилоти олимлари смартфон ва турли гаджетлардан эрта фойдаланиш боланинг келажакдаги ҳаётига салбий таъсир кўрсатишини аниқлади. Тадқиқотда 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган 27 минг нафар ёшлар иштирок этди.​​​​​

Унга кўра, мактабгача ёшда телефондан фойдаланишни бошлаган болаларда бошқаларга қараганда ўз жонига қасд қилиш фикри, айбдорлик ва тажовузкорлик ҳисси кўпроқ уйғонган. Смартфон билан ўсмирликда танишган болалар эса ўзларига бўлган ишончи юқори бўлиб, тенгдошлар билан соғлом муносабатлар ўрната олган.

Фото: thesun.co.uk

Телефонга қарамлик болаларнинг жисмоний саломатлигига ёмон таъсир ўтказиш билан бирга:

1. Психик ривожланиш босқичини кескин ўзгартириб юборади ва боланинг диққати бузилади;

2. Идрокни ўзгартиради, психологик оғишлар юз беради, порнографик қарамликлар келиб чиқади.​

Фото: Спарклогиc

Ота-оналар кўпинча боласи телефонни қўймаса ғазабланади, аслида улар ўша пайтда ўзлари телефонда гаплашаётган бўлади. Психологларнинг фикрича, бундай тарбия моделидан воз кечиш керак. Агар оилада гаджетлардан фойдаланиш тақиқланган бўлса, катталар ҳам мазкур қоидага амал қилиши шарт. Бундай йўл орқали бола психикасининг барқарорлигини таъминлаш мумкин.​

Қашқадарё вилоятиданман. 2024 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2025 йилдан буён Лифестйле таҳририяти мухбири лавозимида ишлайман. Достоевский асарларини, Рашод Нури Гунтекиннинг “Яшил кеча”сини, ўзбек адабиётидан “Икки эшик ораси”, “Мувозанат” асарларини севиб мутолаа қиламан. “Оқ кема”(Чингиз Айтматов асари), “Еттинчи бўлмадаги мўъжиза” (Туркия),“Мажнунтол” (Эрон) фильмларини яхши кўриб томоша қиламан.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар